RU

Последние новости

14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  7 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  4 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  3 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  18

Превью. "Машъал" - "Андижон" Новости

Превью. "Машъал" - "Андижон"

Олий лиганинг 2-турида "Машъал" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилади.
«МАШЪАЛ» – «АНДИЖОН»
20 март 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 16:30
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Олий лиганинг бу икки клуби ўзаро 26 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 16 ўйнида ғалаба қозонишган, 3 учрашув дуранг билан якунланган. “бургутлар” эса бугунга қадар рақибни 7 бор мағлуб эта олишган. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик “Машъал” томонида – 41:32. Ўзаро ўйнларда “Машъал” 51, “Андижон” эса 24 очколик бўлган.

“Андижон”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Машъал”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси 6:1га тенг.

Ўтган мавсум биринчи даврада водийдаги ўйинда меҳмонлар зафар қучишган. Учрашув тақдирини ҳал қилган голни 83-дақиқада Зоҳир Қўзибоев “бургутлар” дарвозасига урганди – 0:1. Муборакдаги баҳсда эса “Машъал” рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмаган. Баҳсда ҳисобни меҳмонлар вакили Азиз Ибрагимов очганди. Бунга “газчилар” Мирзоҳид Ғофуров, Ғиёсжон Комилолв, Зафар Тўраев, Зоҳир Қўзибоев, Мўйдин Мамазулумов ва Андрей Деркачнинг голлари билан жавоб беришган – 6:1.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
15.08.2014 «Машъал» - «Андижон» 6:1
03.09.2012 «Машъал» - «Андижон» 1:0
15.10.2011 «Машъал» - «Андижон» 4:0
20.03.2010 «Машъал» - «Андижон» 1:0
24.05.2009 «Машъал» - «Андижон» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” ўз уйида бу рақибга умуман ютқазмаган. 12 бор муборакликлар ўз майдонларида ғалаба қозонишган. Фақат 1 марта “бургутлар” воҳадан бир очко билан қайтишган (1995 йил). “Андижон” Муборакдаги охирги 6та ўйинда атига бир марта гол ура олган.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика