RU

Последние новости

20:20"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди  0 19:55Дибала Аргентинага қайтиши мумкин  0 19:32"Нефтчи" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  6 19:16"Тоттенхэм" Викариога нарх қўйди  0 18:53"Астон Вилла" хавбеки МЮ шорт-листида  3 18:24"Барселона" Рэшфорд ўрнига бошқа футболчи топди  4 17:56"Реал" футболчисини ижарага бериши мумкин  3 17:28"Наполи" "Ювентус" билан "Байер" юлдузи учун баҳслашади  0 17:00МЮ "Ньюкасл" футболчисига кўз тикди  0 16:33Адебайор АПЛ ғолибини тахмин қилди  8 16:05Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"  7 15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  4 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2

Превью. “Локомотив” – “Навбаҳор” Новости

Превью. “Локомотив” – “Навбаҳор”

30 март куни Суперлига 2-тури доирасида Тошкентнинг “Локомотив” клуби Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини ўз майдонида қабул қилади.

Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатларининг Суперлига (олий лига) баҳсларида ўзаро 30 марта куч синашишган. Мазкур ўйинларнинг 17 тасида “темирйўлчилар” зафар қучишган бўлса, 8 та учрашувда “лочинлар” ғалаба қозонишган. Яна 5 та ўйинда эса жамоалар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбатидаги кўрсаткич – 54-39, “Локомотив” фойдасига.

Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинларидаги энг йирик ҳисоб 2016 йили қайд этилган бўлиб, унда “темирйўлчилар” ўз майдонларида 5:0 ҳисобида зафар қучишган.

“Лочинлар”нинг “Локомотив” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2007 йили Наманганда қайд этилган бўлиб, унда “Навбаҳор” 6:2 ҳисобида зафар қучганди.

Ўзаро баҳсларда тошкентликлар 56, наманганликлар эса 29 очкони қўлга киритишган.

“Локомотив” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасида шу кунгача Тошкентда ўтказилган 15 та учрашувнинг 12 тасида “темирйўлчилар” зафар қучишган, 2 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган ҳамда 1 та баҳсда “лочинлар” ғалаба қозонишган.

"Навбаҳор" пойтахтдаги ягона ғалабасини 2010 йилги мавсумда қўлга киритиб, “Локомотив” устидан 3:1 ҳисобида зафар қучганди ва ўшандан буён Тошкентда ғалаба қозонолмаяпти.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика