RU

Последние новости

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  3 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  10 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  17 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

Превью. Ҳужумчиларига ишонган Уэльс тартибли Швейцарияга қарши майдонга тушади Новости

Превью. Ҳужумчиларига ишонган Уэльс тартибли Швейцарияга қарши майдонга тушади

Европа чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Уэльс - Швейцария учрашуви превьюси билан танишинг.

ФАКТЛАР 

Уэльс терма жамоаси швейцарияликларга қарши сўнгги ўйинларига ҳам деярли ўн йил бўлмоқда. Евро-2012 саралаш баҳсларида уэльсликлар 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилишган. Ўша учрашувда Гарет Бейл ва Аарон Ремзи рақиб дарвозасига гол уриб, жамоаси учун ғалабани тақдим этишган. Бугунги баҳсда ҳам Гарет катта эҳтимол билан асосийида бошлайди, бироқ Ааронда вазият бироз бошқа. Мураббийларни Ремзининг ҳозирги ҳолати ҳавотирга солмоқда ва улар турнирнинг илк турида таваккал қилмасликни ўйлашмоқда.

 Юлдузли дует бугун яна Уэльс терма жамоасини ғалабасини тақдим этадими? Роберт Пейдж шогирдлари ўтган Евро каби ажойиб натижани қайд эта оладими? Нима бўлган тақдирда ҳам дунёда ғайриоддий нарсалар кўпроқ содир бўлди ...

ҚИЗИҚ СТАТИСТИКА

Швейцария Уэльсга қарши етти баҳсдан бештасида ғалаба қозонган. 

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР 

Уэльс: Уорд; Мепам, Родон, Дэвис; Робертс, Аллен, Ампаду, Уильямс; Джеймс, Уилсон, Бейл

Швейцария: Соммер; Эльведи, Шер, Аканджи; Мбабу, Закария, Джака, Родригес; Шакири; Эмболо, Сеферович

БОШ МУРАББИЙ ФИКРЛАРИ: 

Уэльс  терма жамоаси бош мураббийи Роберт Пейдж: " Терма жамоанинг бош мураббийи бўлиш ва уни ушбу учрашувга олиб чиқиш - бу менинг фаолиятимдаги энг фахрланадиган ажойиб лаҳза. Мен футболчиларга юрагимдан кўрсатмалар бераман Мухлисларимиз, бизнинг "Қизил деворимиз"! Улар бизни турнида муносиб иштирок этишимизни хохлашади. Ўйинчилар тайёр бўлишади, лекин доим совуққонликни сақлаб қолишимиз керак. Умуман олганда, бу ерда тўғри мувозанатни сақлаш лозим".

Швейцария терма жамоаси бош мураббийи Владимир Петкович: "Уэльс – анча мураккаб рақиб. Улар ҳимояда анча жипс ҳаракат қилишади ва яккама-якка вазиятлардан яхши фойдаланишади. Шунингдек, уларнинг ҳужим чизиғи ҳам кучли. Учрашувда устунликни қўлга киритиб, ўйинни биз истагандек давом этишга ҳаракат қиламиз. Рақиб жарима майдончасида хавфли вазиятларни ташкил этишимиз ва вазиятларимиздан фойдаланишимиз керак Аммо бунинг учун биз бир сонияда ҳам контсентрацияни йўқотмаслигимиз лозим. ".

Уэльс - Швейцария 

12 июнь 2021 йил. Боку. "Олимпия" стадиони. 18:00

Бош ҳакам: Клеман Тюрпен (Франция)

Қанот ҳакамлари: Николя Дано ва Сириль Гренгор (иккиси Франция)

Захира ҳаками: Сржан Йованович (Сербия)

ВАР ҳаками: Франсуа Летесье (Франция)

ВАР ҳаками ёрдамчилари: Жером Брисар ва Бенжамен Пажес (иккиси Франция), Павел Гиль (Польша). 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика