Превью. "Ал-Аҳли" - "Барселона"
13 дек 2016 11:01
Новости
Превью. "Ал-Аҳли" - "Барселона"
"Барселона" "Qatar Airways Cup Match of Champions" мусобақасига ўзининг энг кучли таркиби билан келган. Жароҳатланган Жереми Матьё ўрнига Доҳага "Барселона B"даги Карлес Алена ҳамда Борха Лопес келган.
Тўлиқ таркиб: Тер Штеген, Силлессен, Масип, Пике, Ракитич, Бускетс, Денис Суарес, Арда, Иньеста, Луис Суарес, Месси, Неймар, Рафинья, Маскерано, Пако Алькасер, Хорди Альба, Люка Динь, Серхи Роберто, Андре Гомеш, Алейкс Видаль, Юмтити, Алена ва Борха Лопес.
Саудияликлар таркибида Муҳаммад Абдул-Шафий, Яннис Фетфацидис, Луис Карлос ва Умар Ал Сомалар йўқ.
"Ал-Аҳли" устози Кристиан Гросс "Тоттенхэм", "Базель" ва "Штутгарт" каби жамоаларда ишлаб, тажриба тўплаган.
"Барселона" илк бор Қатарда ўйнаётгани йўқ, аммо улар биринчи маротаба Саудия Арабистони жамоасига қарши баҳс юритади.
Бу Каталония клубининг араблар билан еттинчи учрашуви бўлади. "Барселона" ушбу баҳсларнинг 5 тасида ғалабага эришган, голлар нисбати эса 29-2. 2009 йилда Қувайтнинг "Казма Спортинг клуби"га қарши ўтказилган ўртоқлик баҳсида ҳисоба 1:1 бўлган.
"Ал-Аҳли" айни дамда "Ал-Айн" футболчиси бўлган, Саудия Арабистонида туғилган Умар Абдулраҳмонни бир учрашувга ижарага олди.
Учрашув қуйидаги шаҳарларда ушбу вақтда бошланади: (Тошкентда 21:00)

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Комментарии