RU

Последние новости

21:47ЕЧЛ. "Барселона" – "Бенфика". Таркиблар аниқ!  3 21:26"Сурхон" Термизда таништирув маросими ўтказди  3 21:15АПЛнинг учта гранд жамоаси Рафиньяни сотиб олмоқчи  2 20:50Артета АПЛ ёки ЕЧЛдан қайси бирини ютишни кўпроқ хоҳлайди?  1 20:25"Манчестер Сити" Флориан Вирц билан музокараларни бошлади  3 19:59Ван Дейк - ПСЖ билан ўйин ҳақида: "Умид қиламанки, "Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқади"  1 19:31Клопп ўзининг энг катта трансфер хатосини айтди  1 19:08Гвардиола Родрига ўринбосар топди  1 18:44"Реал" Модрич ўрнига ПСЖ ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  9 18:20Дарвин Нуньес "Ливерпуль"дан хафа  11 17:58Погба дисквалификацияни ўтаб бўлди ва майдонга қайтиши мумкин  8 17:26Суперлига. 3-тур ўйинлари бошланиш вақтлари  1 17:01МЮ 2 млрд фунт эвазига 100 000 ўринли янги стадион қурилишини эълон қилди  10 16:37Муҳаммад Салоҳ "Барселона"га ўз хизматларини таклиф қилди  22 16:01Ўзбекистон U-23 термаси Хитойда, унинг захира жамоаси эса Туркиядаги халқаро ўйинлар ўтказади  9

Превью. А Серия: Флоренцияда яраланган "Ювентус" қаршисидан "Лацио" чиқмоқда... Новости

Превью. А Серия: Флоренцияда яраланган "Ювентус" қаршисидан "Лацио" чиқмоқда...

Италия чемпионатининг 21-тур учрашувлари бугун давом эттирилади.


Турнинг яна бир эътиборга молик ўйини Туринда ўтказилади.

Кечаги "Милан" ҳамда "Наполи" ўртасидаги ажойиб учрашувдан кейин А Серия иҳлосмандлари зерикиб қолишмайди. Якшанба куни ҳам уларни кечагидан кам бўлмаган қизиқ ва марказий учрашув кутиб турибди.

Италия чемпионати. “Фиорентина” сафарда йирик ғалабага эришди.

Туринда бугун пешқадам "Ювентус" "Лацио"ни меҳмон қилади. Ўтган турда Флоренцияда муваффақиятсизликка учраган Аллегри шогирдлари энди ўз мухлислари қаршисида айбларини "ювишга" ҳаракат қилишади.
Инзагилар сулоласининг иккинчи рақамли вакили Симеоне Инзаги бошчилигидаги "Лацио"дан ҳозир ҳар қандай рақиб катта хавф кутиши мумкин.
Футболчилик даврида акасидек муваффақият қозонмаган ука, мураббийлик фаолиятини акасидан кўра ёрқинроқ бошламоқда. Римда ажойиб жамоани шакллантираётган Симоне Инзаги бугун Туринда имтиҳон топширади.
Учта ўйиндан буён фақат ғалаба қозонаётган римликлар "Ювентус"га каттагина бош оғриғини тақдим этишлари аниқ.

Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги беллашувида Хедиранинг ягона голи Римда "бьянконерилар"га қимматли 3 очкони тақдим этганди.


Яна бир жиҳати, "Лацио" "Ювентус"ни охирги марта 2013 йили Италия кубоги доирасида мағлубиятга учратган.
Чемпионат баҳсларида эса "Лацио" сўнгги бор "Ювентус"ни 14 йил муқаддам таслим этган.

"Ювентус" ўз майдонидаги барча ўйинларда ғалаба қозониб келмоқда. Шунингдек, жорий мавсумда туринликлар ҳали бирор маротаба ҳам дуранг қайд этишгани йўқ.

"Лацио" эса сафардаги ўтказилган 9та учрашувдан 4тасида ғалаба, 3тасида дуранг ва 2тасида мағлубиятга учраган.

"Ювентус"да Гонсало Игуаин жамоанинг асосий "қуроли" бўлиб турибди. Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ҳисобида 13та гол мавжуд.

"Лацио"да эса бу кўрсаткич борасида Чиро Иммобиле энг яхши. Иммобиле рақиблари дарвозасини 11 маротаба ишғол этган.


А Серия, 21-тур. Турнир жадвали

"Ювентус" - "Лацио" (16:30)
"Ювентус стэдиум" стадиони.
Бош ҳакам
: Давиде Масса.
Трансляция (Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX)

Ўзаро ўйинлардаги факт:
Бу жамоалар жами 148 маротаба ўзаро куч синашишган. Устунлик бу борада "Ювентус" тарафида. Туринликлар "Лацио"ни 79 бор мағлубиятга учратишган. Римликлар эса "Ювентус" устидан 33 маротаба ғолиб чиқишган. Яна 36 ўйин эса дуранг натижаси билан тугаган.
Тўплар нисбати: 267-162, "Юве" фойдасига.


"Эмполи" - "Удинезе" (19:00)
"Карло Кастелани" стадиони.
Бош ҳакам
: Кармине Руссо.

Ўзаро ўйинлардаги факт
:
"Удинезе" жамоаси ўзаро учрашувларда "Эмполи"дан кўра кўпроқ ғалабага эга. Улар Ўтказилган 21 ўйиндан 9тасида ғалаба нашидасини суришган. "Эмполи" эса 4 маротаба ғолиб чиққан. Қолган 8та ўйин дуранг натижаси билан якун топган.
Тўплар нисбати: 17-27, "Удинезе" бу борада ҳам устун.


"Болонья" - "Торино" (19:00)
"Ренато ДеллъАра" стадиони.
Бош ҳакам
: Давиде Герсини.

Ўзаро ўйинлардаги факт
:
Бу жамоалар 119 марта ўзаро дуч келишган.
Ўтказилган 44та ўйинда "Торино"нинг қўли баланд келган бўлса, 41 беллашув "Болонья" фойдасига ҳал этилган. Қолган 34 баҳсда эса дуранг қайд этилган.


"Пескара" - "Сассуоло" (19:00)
"Адриатико" стадиони.
Бош ҳакам
: Паоло Валери.

Ўзаро ўйинлардаги факт
:
Бу жамоалар жами 7 маротаба ўзаро ўйнашган. Натижалар бўйича эса тенглик. Ҳар иккала жамоа ҳисобида 3тадан ғалаба ва битта дуранг мавжуд.


"Палермо" - "Интер" (19:00)
"Рензо Барбера" стадиони.
Бош ҳакам
: Массимилиано Иррати.

Ўзаро ўйинлардаги факт
:
Жами 57 ўйин ўтказилган. "Интер" катта устунликка. "Нерадзуррилар" ўтказилган 29 учрашувда ғалаба қозонишган. "Палермо" эса атига 6та беллашувда ғолиб бўлган. Қолган 22та баҳсда дуранг қайд этилган.


"Женоа" - "Кротоне" (19:00)
"Луижи Феррарис" стадиони.
Бош ҳакам
: Маурицио Мариани.

Ўзаро ўйинлардаги факт
:
Бу тўқнашув тарихи узун эмас. Бу икки жамоалар фақатгина жорий мавсумда илк бор бир-бирларига тўқнашишди. Жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида "Женоа" ғалаба қозонганди.


"Аталанта" - "Сампдория" (22:00)
"Атлети Аззурри" стадиони.
Бош ҳакам
: Никола Риццоли.

Ўзаро ўйинлардаги факт
:
Бу жамоалар 97 бор ўзаро куч синаншишган. "Аталанта" шундан 28тасида ғолиб бўлган. "Сампдория" эса 38 марта устун келган. Қолган 31 ўйинда эса ғолиб номи аниқланмаган.


"Рома" - "Кальяри" (00:45)
"Стадио Олимпико" стадиони.
Бош ҳакам
: Марко Гуида.

Трансляция (Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX)

Ўзаро ўйинлардаги факт:
Бу жамоалар ўзаро 73 бор тўқнаш келишган. "Рома" жамоаси шуларнинг 30тасида ғалаба қозонган. "Кальяри" эса 18 марта устун келган. Қолган 25 ўйинда дуранг қайд этилган.


Қизиқ, "Лацио" бугун 14 йиллик ғалабасиз серияга нуқта қўя олармикан?

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика