RU

Последние новости

19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  1 19:12АПЛ. Якуний 10та ўйиннинг асосий таркиблари маълум, бугун чемпион номи аниқ бўлади  4 19:00Суперлига. "Навбаҳор" — "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  26 18:59Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2 (матнли трансляция)  6 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  7 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   10

Предраг Роган: "Бу мағлубият тарихга айланди. Ишлашда давом этамиз" Новости

Предраг Роган: "Бу мағлубият тарихга айланди. Ишлашда давом этамиз"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Металлург" - "Динамо" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Предраг Роган фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

"Металлург"ни ғалаба билан табриклайман. Биз учун қийин ўйин бўлди. Бу мавсумдаги учинчи қизил карточкани олдик. "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам бугунгидек ҳолат такрорланганди. 90 минут 1:0 ҳисобида олдинда бораётиб якунда мағлуб бўлиш аламли. Ишлашда давом этамиз. Бу эндиликда тарих. Футбол курашларга бой ўйин. Шу боис майдонда ўйлаб ўйнаш керак. 

- Қизил карточка билан боғлиқ вазият ҳақида...

- Нима учун биринчи сариқ карточкани берди? Билмадим. "Динамо" бир оила. Олдинга интилишда давом этишимиз керак. Ҳакамларни муҳокама қилиш менинг вазифам эмас. 

Машғулотларда ҳаммасини қиляпмиз. Бундай мағлубиятни қабул қилиш оғир. 

- "Динамо" вақт чўзди. "Металлург" "Қизилқум"га қарши ўйинда ютиб турган жойида вақт чўзиб қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юборганди. Бундай ютиб турганда вақт чўзиш чиройли футболни йўққа чиқармайдими?

- "Навбаҳор"га қарши ўйинда кўп куч йўқотдик. Таркибдаги аксарият футболчилар энди ўйнаяпти. Босим катта. Энергия кўп сарфланади. Буни тушунаман. Менга алам қилаётгани шуки, мухлислар шунча жойдан келиб қўллаб-қувватлашди. Афсуски, уларга керакли натижани совға қила олмадик. Бунинг учун узр сўрайман.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика