RU

Последние новости

11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  0 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  1 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  1 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  4 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  18 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  2 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  3 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  11

Пойга тобора кучаймоқда: А Серия 4-тур превьюси Новости

Пойга тобора кучаймоқда: А Серия 4-тур превьюси

Бугун А Сериянинг навбатдаги тур учрашувларига старт берилади.

"Ювентус" - "Милан"

"Мальмё"га қарши баҳсдаги йирик ғалаба "Ювентус"ни қувонтиргани аниқ, бироқ энди шундай натижага А Серияда ҳам эришиш керак. Кичик жароҳатларидан энди тикланаётган Кьеза ва Бернардески майдонга тушиши сўроқ остида. Бундай ҳолатда Дибала ва Моратанинг ёнида асосий таркибда майдонга тушиш учун Кулушевскида яхши имконият бор. "Милан" сафида Кьер ўйинни ўтказиб юбориши мумкин ва бу катта йўқотиш, аммо Романьоли унинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилади. Оливье Жиру ҳам майдонга тушмаслиги, Златан Ибрагимович эса худди ўтган баҳсдаги каби захирадан ўйнаши мумкин.

Қизиғи шундаки, охирги учрашувда "Милан" рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб этган. Аммо бу ўйинда "Юве" фаворит ҳисобланмоқда. Ҳаттоки, мавсумни жуда ёмон бошлаганига қарамай, жамоа хавфли бўлиб қолмоқда. Бу учрашув турнинг энг қизиқарли баҳси бўлиши кутилмоқда.


"Верона" - "Рома"

"Бўрилар"га қарши баҳсга "мастифлар"ни янги мураббий Игорь Тудор тайёрлади. Аммо жамоада тубдан ўзгариш бўлиши қийин, сабаби мураббий таркибни алмаштириши учун варианти жуда кам. Катта эҳтимол, Жованни Симеоне стартда майдонга тушади. "Рома" Конференциялар Лигасидаги баҳсдан кейин аниқ ўзгаради. Стартда ўтган ўйинда дам олган Абрахам, Дзаньоло ва Мхитарян тушади. Карсдорп ва Пеллегрини унчалик яхши формада эмас, бироқ иккиси ҳам асосий таркибдан ўрин олиши кутилмоқда.

Ўзаро сўнгги баҳсда "Рома" деярли ҳеч бир қийинчиликсиз Римда 3:1 ҳисобида ғалабага эришганди. Жамоа сафарда ўйнашига қарамай, фаворит саналмоқда.


"Интер" - "Болонья"

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг, Симоне Индзаги қандайдир кутилмаган тактик ўзгаришлар қилиши мумкин. Дюмфрис ва Корреа стартдан майдонга тушиши мумкин, ярим ҳимоя маркази аввалгидек қолади. Хабарларга қараганда, Артуро Видаль тўлиқ ўйинда иштирок этишга тайёр эмас, Сенси эса яна жароҳат туфайли сафдан чиққан. "Болонья"нинг эса таркиб билан ҳеч қандай муаммоси йўқ. Шундай экан, Синиша Михайлович "Верона"га қарши баҳсдаги таркибни майдонга туширади. Умуман олганда, "Болонья" бу мавсумни яхши бошлади десак адашмаймиз.

Сўнгги ўзаро баҳсда "Интер" Болоньяда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу галдаги баҳсда ҳам "нерадзурри" фаворит ҳисобланади. "Реал" билан учрашувдаги мағлубият албатта, ёқимли эмас, лекин буни унутиб, тезроқ А Серия ўйинларига тайёрланиш керак. Катта эҳтимол, "қора-кўклар" бу сафар катта муаммога дуч келмайди.


"Салернитана" - "Аталанта"

Олий лиганинг янги жамоаси кутилганидек, анча тушкун кайфиятда. Сабаби ўзингизга маълум, "денгиз отлари" ўтган 3 турда ҳам мағлуб бўлишди. Жамоадан Руджери майдонга тушмайди, Капецци ва Ярошински ўйнаши ҳам сўроқ остида. "Аталанта"га келсак, Чемпионлар Лигаси ўйинидан кейин жамоада ротация бўлиши аниқ. Катта эҳтимол билан Миранчук ва стартдан майдонга тушади, улар Сапатага ёрдам беради. Бундан ташқари, Муссо ўз ўрнини тажрибали Спортьеллога бўшатиб беради.

Жамоалар охирги марта 2004 йил Б Серия доирасидаги баҳсда учрашишганди. Ўша ўйинда ҳисоб очилмаганди. Аммо бу галги учрашувда "Аталанта" кучлироқ эканини инкор этиб бўлмайди. Меҳмонлар мавсумни омадли бошламадилар, лекин А Серия аутсайдерига қарши баҳс очко тўплаб, юқорироқ поғонага чиқиб олиш учун яхшигина имкониятдир.


"Лацио" - "Кальяри"

Ҳозирча Маурицио Саррининг Римдаги ишлари аъло даражада эмас: охирги икки учрашувда "Лацио" мағлуб бўлди. Шу сабабли, таркибда ротация бўлиши мумкин, лекин жамоа етакчиларига бу тегишли бўлмайди: Иммобиле, Луис Альберто ва Милинкович-Савич асосий таркибда майдонга тушади. "Кальяри"да эса бир талай муаммолар бор. Қатор футболчилар майдонга тушиши аниқ эмас. Вальтер Маццарининг жамоа рулидаги дебюти осон бўлмайди, чоғи, айниқса, Стротман, Годин ва Фараго ўйин кунигача соғайиб улгурмаса... Рог эса майдонга тушмаслиги аниқ.

Ўзаро сўнгги баҳсда "Лацио" ғолиб бўлганди (1:0). "Бургутлар" бу сафар ҳам фаворит, шундай экан Римда очкога эга бўлиш "Кальяри" учун қийин кечади.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика