RU

Последние новости

19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  0 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  4 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  2 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  6 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  2 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  3 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  2 15:30Трансфер анатомияси  0 15:12Винисиус — Саудия Арабистони Про Лигасининг асосий нишони  4 14:45"Андижон" ва Хомяков. ФИФА мураббий фойдасига қарор чиқарди  9 14:22"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?  34

Поттер: "Ёқимсиз ҳиссиётлар" Новости

Поттер: "Ёқимсиз ҳиссиётлар"

"Челси" бош мураббийи Грэм Поттернинг фикрига кўра, жамоаси "Эвертон"ни мағлуб этишга лойиқ эди.

Лондонликлар сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди.

"Ўйлаган кўплаб ишларимизни амалга ошира олдик, бироқ ўтказиб юборилган голлар дилни хира қилмоқда. Уч очко олиш учун етарли даражада чиройли ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Аммо яхши ҳимоялана олмасанг, натижага ҳам эришиб бўлмайди.

Стандартлардан кейин тўп учун курашларда мағлуб бўляпмиз, бундай ҳолатларда рақиблар хавфли вазият яратишади. "Эвертон"га ҳам тан бериш керак. Улар вазиятлардан гол уришда яхши бўлишди, бироқ аслида биз яхшироқ бўлишимиз керак эди.

Биз ҳужум қилаётган вақтда уларнинг ҳимояси сочилиб кетди. Лекин биз ҳимояланишимиз керак бўлган вақтда улар стандартлар орқали катта бўшлиқлар яратиб олишди, биз эса ундай қила олмадик.

Феликс фаол ўйнади, Хавертц ва Пулишич яхши ҳаракат қилишди, Чиллуэлл ва Жеймс етарли даражада кенгроқ очилишди. Энцо ва Ковчич ярим ҳимояда ишончли ҳаракат қилишди. Барчамиз хафамиз, уч очко олишни истагандик.

Канте захирада қолди, у ўйинларга тушишга тайёр. Аслида унинг майдонда бўлиши биз учун фойдали эди, бироқ бундай оғир ўйинда майдонга тушириш қийин бўларди", - деди Поттер.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика