RU

Последние новости

13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  1 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  6 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  12 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  17 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  26 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  24 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  11 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6

Португалия футзал термаси аъзоси Тиаго Брито: "Спортда ҳар доим ҳам кўпроқ ҳужум уюштирганлар ғалаба қозонавермайди" Новости

Португалия футзал термаси аъзоси Тиаго Брито: "Спортда ҳар доим ҳам кўпроқ ҳужум уюштирганлар ғалаба қозонавермайди"

Португалия терма жамоасининг футзал бўйича ЖЧ-2024даги иштироки якунланди.

Терма жамоа мусобақанинг 1/8 финалида Қозоғистонга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди. Ўйиндан сўнг Тиаго Брито португалияликлар бундан афсусда эканини таъкидлади.



"Бу даҳшатли туйғу. Спортда ҳар доим ҳам кўпроқ ҳужум уюштирганлар ғалаба қозонавермайди ва бугунги баҳс бунинг исботи бўлди.

Умуман олганда, биз яхши ўйин ўтказдик, ўйин назоратини қўлга олдик. Лекин асосийси олдинга қўйилган мақсад ва бу борада Қозоғистон биздан кўра муносиброқ экан. Ҳозир қўлимдан келадигани уларни табриклаш. Содир бўлган воқеалар ҳақида кўп гапириш қийин, чунки гап ёмон ўйин ёки вазиятларнинг етишмаслигида эмасди. Ўйлайманки, финишда камчиликларга йўл қўйдик, бу футзалнинг энг муҳим кўрсаткичларидан бири.

Терма жамоанинг йўли шу ерда тугамайди. Бу бир неча йиллардан бери давом этаётган ва келажакда ҳам давом этадиган саёҳат. Юқори ўринни банд эта олмаганимиздан афсусдамиз, бироқ биз Португалия шарафини муносиб ҳимоя қилишга уриндик. Биз майдонда ҳар доим, ҳар бир ўйинда бор кучимизни бердик", – деди 33 ёшли футзалчи.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика