RU

Последние новости

09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  0 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  6 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  6 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3

Яйпанга келган польшалик мураббий: "Ўзбекистон клубларини Польшага таклиф қилмоқчимиз" Новости

Яйпанга келган польшалик мураббий: "Ўзбекистон клубларини Польшага таклиф қилмоқчимиз"

Coca Cola Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Турон" - "Қўқон-1912" учрашуви давомида стадионда хорижлик мураббий, Польша футбол ассоциацияси вакили Богуслав Баниакка кўзимиз тушди.

Вазиятдан фойдаланган холда у билан қисқача интервью ташкилладик.

- Ўзбекистондаги таасуротлар қандай?

- Ман Ўзбекистонга келганимга 3 кун бўлди. Бизнинг биринчи манзилимиз Суперлига дебютанти "Турон" клуби бўлди. Бу жамоа менда жуда яхши таасурот қолдирмоқда. Биз ўзбек футболида бу қадар ўсиш бўлганини билмас эдик. "Турон" клуби раҳбарияти жуда ҳам тиришқоқлик билан ишлаётганликлари кўриниб турибди.

Ўйинга стадионларнинг тайёргарлиги худди Европа клубларига ўхшайди, ўша даражада.Клуб олдида юксак мақсадлар бор экан, бу жуда ҳам яхши. Кеча мен жамоа бош мураббийи билан суҳбатлашдим. "Турон"нинг жисмоний тайёргарлиги ҳам ёмон эмас. Айни дамда бу жамоада ҳамма нарса янги, жамоа янги, клубга ушбу чемпионат, яъни Суперлига ҳам янги. Жамоа учун бугун тарихий ўйин. Биринчи турда "дерби". Бу ҳам ўзига хос яна бир тарих.

- Қайси ўзбек футболчилари ҳақида эшитгансиз?

- Яхшибоев ва Бозоров.

- Элдор Шомуродовчи?

- Йўқ, ҳозир ёш футболчилар ичида бизда катта таасурот қолдирганлар Ойбек Бозоров, Жасур Яхшибоев, Хусниддин Алиқулов ва Дониёр Абдуманноповлар. Яна булар орасига ИброҳимҲалил Йўлдошевни ҳам қўшсак бўлади.

- Навбатдаги режалар қандай?

- "Олдиндаги режамизга асосан биз "Турон"дан кейин "Андижон" ва "Насаф" клублари иштирокидаги ўйинларга бормоқчимиз. Ўзбекистонга Польша футбол ассоциацияси раҳбари топшириғига асосан келдик.Мазкур ташрифимиз давомида ўзбек футболидаги ёш иқтидорларни аниқлаш ҳамда Ўзбекистон клубларини Польшага таклиф этиш ниятимиз бор" - дейди польшалик мураббий.

Маълумот учун, Богуслав Бониак Буркина Фасо терма жамоасида ҳам катта мураббий лавозимида ишлаган.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика