RU

Последние новости

17:18Transfermarkt ва Championat.Asia ой лауреатларини аниқлади  1 17:09ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 16:57Ўзбекистон Кубоги. "Гулистон" "Sonyc X"ни мағлуб этиб, 2-босқичга йўлланма олди  0 16:23Игор Тудор Арне Слот билан адаштириб юборган мураббийи ҳақида: "Энди уни Арне деб атайман"  1 15:59Габриэль АПЛдаги энг қийин рақибни танлади  1 15:25"Goal" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  12 14:55Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда  1 14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  2 13:59Ўзбекистон Кубоги. Самарқанд жамоаси 2-босқичга йўл олди  1 13:26"Барселона" "Ал Иттиҳод" билан бир ҳужумчи учун курашади  4 12:59Кенан Йилдиз "Ювентус"да замонавий рекорд ўрнатди  1 12:27Арне Слот: "Бу биз учун катта зарба бўлди"  3 11:49Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ  2 11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  5

​Шенснидан ҳавас қиларли натижа! Новости

​Шенснидан ҳавас қиларли натижа!

"Барселона" дарвозабони Войцех Шенсни Чемпионлар Лигаси чорак финалида Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши ўйинда 90 дақиқа ўйнади ва Каталония жамоасидаги мағлубиятсиз ўйинлари сонини 21 тага етказди.

Польшалик дарвозабон бошчилигидаги бу ўйинларда "Барса" 17 ўйинда ғалаба қозонди ва учтасида дуранг қайд этди. Бу учрашувларнинг барчасида Шенсни 11 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Қолаверса, польшалик посбон бир йилдан ортиқ вақт давомида клуб даражасида мағлуб бўлмади. Дарвозабоннинг сўнгги мағлубияти "Ювентус"га 2024 йилнинг март ойида А Серия ўйинида бўлганди. Ўшандан бери у бирорта ўйинда мағлуб бўлмади.

2024 йилнинг ёзида польшалик дарвозабон фаолиятини якунламоқчи бўлган, бироқ асосий дарвозабон Марк-Андре Тер Штеген жароҳати туфайли узоқ муддатга сафдан чиққани учун каталонияликларнинг таклифини қабул қилган. "Барселона"га келгач, Шенсни тезда Иньяки Пеньяни асосий таркибдан чиқариб юборди.

Аввалроқ "Барселона" Шенсни билан шартномани узайтирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Барселона" 10 апрель куни тунда ЕЧЛ 1/4 финалининг илк учрашувида "Боруссия Д"ни 4:0 ҳисобида таслим қилган эди.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика