RU

Последние новости

23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  45 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5

Поль Погба: «Мағлуб бўлишни ёқтирмайман» Новости

Поль Погба: «Мағлуб бўлишни ёқтирмайман»

Яқинда «Манчестер Юнайтед»га қайтган Поль Погба Sky Sportsга интервью берди. Эътиборли томони, у билан «Арсенал» ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри гаплашди.

Суҳбат чоғида Погба «Манчестер Юнайтед»га қайтиши, сэр Алекс Фергюсон ва Жозе Моуриньолар ҳақида гапириб ўтди.

- Кел, бошидан бошлаймиз. Сен «МЮ»дан ёш футболчи сифатида кетгандинг. Энди эса футбол тарихидаги энг қиммат ўйинчи сифатида қайтдинг. Нима учун «Юнайтед»га қайтишга қарор қилдинг?


- Тўғрисини айтсам, ҳамиша «МЮ»ни яхши кўрганман. Кетишимнинг сабаби, ўйнашни истаганман. Бутун жаҳонга ва «Юнайтед»га бунинг учун тайёрлигимни исботламоқчи бўлганман. Италияга йўл олдим ва у ерда тўрт йил ўйнадим. Қайтишимдан шу нарсани англаш мумкинки, гарчи «МЮ»дан кетган бўлсамда, бу жамоа ҳамиша қалбимда бўлган. Манчестерда якунланмаган ишларим бор, уларни охирига етказиб қўйишим шарт эди. Энди жамоага ёрдам бериш учун, ғалаба қозониш учун қайтдим. Клубимизнинг яна юқори чўққиларга қайтишини истайман.

- Европа чемпионатида асосий эътибори мудофаа чизиғига қаратилган ярим ҳимоячи ролини бажардинг ва ўз ишингни ажойиб тарз­да уддаладинг. Умуман олганда, сенга қайси позицияда ўйнаш маъқулроқ?


- Чап қанот ярим ҳимоясида. Агар уч киши бўлсак, ўнгда ҳам ўйнашим, ҳимояга ёрдам беришим мумкин. Бироқ чап қанотда ўзимни енгил ҳис қиламан.

- Сени ким руҳлантирган? Ишончим комил, биринчи ўринда оилангни айтасан. Аммо мен спортчиларни назарда тутяпман. Масалан, мени Марко ван Бастен руҳлантирган...


- Бундай футболчилар кўп. Масалан, Роналдиньо, бразилиялик Роналдо, Кака, Зидан, Иньеста, Яя Туре, Виейра. Уларнинг энг яхши жиҳатларини ўзлаштириб, уни Погбада мужассамлаштиришни истайман.

- «МЮ» учун мавсум муваффақиятли ўтди, дейиш учун нима содир бўлиши керак?


- Энг аввало, чемпионлик. Шунинг­дек, кубоклар ва Европа Лигасида зафар қучиш ҳам. Англия премьер-лигаси бош совринини қўлга киритсак, биринчи навбатда, Чемпионлар Лигасига қайтиш имконига эга бўламиз.

- Мен ҳақиқий Погба қандайлигини билмоқчиман.


- Ҳақиқий Погба сиз кўриб турган Погбадир. Майдонда ундай, ташқарисида бундай бўлолмайман. Чунки актёр эмасман. Майдонда жамоадошларим билан ҳазиллашишни яхши кўраман. Унинг ташқарисида ҳам шундайман. Футбол ўйнаяпман, асосийси, яхши кўрган ишим билан шуғулланяпман. Шунчаки, ҳаётни севаман. Футболчи бўлганимиз - бахтимиз. Чунки биз барчанинг эътиборини ўзимизга қаратамиз. Айниқса, минглаб инсонлар номингни айтиб олқишлашса, ундан яхшиси йўқ. Шунингдек, сизни ҳам кузатиб юрардим. Ҳозир ҳам. Ишонмаслигингиз мумкин, лекин уйимда сизнинг суратингиз акс этган постер бор. Ҳозир ёнимда туриб мендан интервью олаётганингизга ишониш қийин.

- Евро финалидаги мағлубиятдан сўнг ҳиссиётлар қандай бўлди?


- Энг аввало, мағлуб бўлишни ёмон кўраман. Айниқса, Францияда туриб, чемпионатни ёмон бошлаган Португалияга имкониятни бой бериш... Лекин бу - футбол. Барчамиз мағлубиятга ишона олмадик. Менимча, энг катта хатоимиз - ғалабага қаттиқ ишонгандик.

- «Олтин тўп»ни ютиш режангда борми?


- Албатта. Ҳамиша бу ҳақда орзу қилганман.

- «МЮ»дан буюк футболчи бўлиб қайтиш учун кетганингни айт­динг. «Ювентус» ҳақида қандай фикрдасан?


- Балки кимларгадир бу ёқмас. Лекин «Юве»га ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Улар менга ишонишди ва шу даражага чиқишимга ёрдам бердилар. Тактика борасида кўп нарсаларни ўргандим. Айнан «Ювентус» орқали Франция терма жамоасига чақирилдим. «Кекса синьора» ҳамиша қалбимда қолади.

- Ҳозир «МЮ»да янги мураббий фаолият юритмоқда. Жозе Моуриньо билан ишлар қандай кетяпти?


- Ажойиб.

- Сенинг қарорингда Моуриньо­нинг ўрни бўлдими?

 


Интервьюнинг тўлиғини "ИнтерФутбол" газетаси сайтида ўқиш мумкин.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика