Погбанинг даволаниш курси муваффақиятли кечмоқда
11 окт 2017 20:44
Новости
Погбанинг даволаниш курси муваффақиятли кечмоқда
«Манчестер Юнайтед» футболчиси Поль Погба «Базел»га қарши ўйинда олган жароҳатини тузатиш билан банд.
Футболчининг ноябрь ойи ўрталарида сафга қайтиши кутилмоқда. Аммо, Погбанинг кўриниши айни пайтда анча яхши.
У даволаниш курсини ўташ билан биргаликда, тренажорда шуғулланмоқда ва югуриш йўлакчасида югуриш билан банд. Унинг кутилганидан ҳам тезроқ сафга қайтиш эҳтимоли бор.
Комментарии