Почеттино иккита четлатиш ҳақида: "Ҳакамнинг қарорини ҳурмат қиламан. Бу футбол"
04 мая 2019 20:05
Новости
Почеттино иккита четлатиш ҳақида: "Ҳакамнинг қарорини ҳурмат қиламан. Бу футбол"
"Жуда ҳам кўп гапиришимиз мумкин эмас, кейинги ўйинга тайёргарлик кўриш керак. Биринчи 40 дақиқаликда яхши ҳаракат қилиб, вазиятлар яратдик. Аммо гол ура олмадик. Баъзида футбол шавқатсиз, айниқса рақиб жамоа сўнгги дақиқаларда гол уриб кетса. Биз олдинга ҳаракатланишимиз зарур.
Ҳозирда 3-ўриндамиз ва кучли тўртлик учун кураш олиб боряпмиз. Шунингдек, "Тоттенхэм" ЕЧЛ ярим финалида. Ҳакамнинг қарорини ҳурмат қиламан (қизил карточкалар ҳақида). Сиз ҳеч нима деманг. Бу футбол. Биздан омад юз ўгирди. Катта ҳажмдаги ишни бажардик.
Икки киши кам бўлиб ўйнаш оғир. Лекин, олдинга ҳаракат қилиш керак эди. Биз ҳакамнинг қарорини ўзгартира олмаймиз. АПЛда "Тоттенхэм" мавсум охирида шундай ўринда бўлишига ҳеч ким ишонмаганди. Нима бўлганда ҳам мен жамоамдан фахрланаман.
Олти жамоа жанг қилмоқдамиз. Уларнинг ҳаммаси ҳам топ-4га кира олмайди. ЕЧЛдан чиқиб кетсак ҳам мен жамоамдан фахрланаман", - дейди Почеттино.
АПЛ. Икки киши кам бўлиб қолган "Тоттенхэм" "Борнмут"га ютқазди (+турнир жадвали)
Комментарии