RU

Последние новости

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  15 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  104 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   21 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  11 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Дубайдаги йиғинини якунлади Новости

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Дубайдаги йиғинини якунлади

Пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинларига тайёргарлик кўраётган пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси БААнинг Дубай шаҳридаги йиғинини якунлаб Тошкентга қайтиб келди.
Аҳад Юсупов бош мураббийлигидаги терма жамоа Дубайда 5 кун давомида йиғин ўтказди ва бу йиғин давомида иккита назорат-ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.

Хабар берганимиздек, йиғин давомидаги илк ўртоқлик учрашуви 9 ноябрь куни Дубайнинг «Ал Аҳли» клубига қарши ўтказилди. Голларга бой бўлган ўйин 8:6 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси ғалабаси билан якунланди. Аҳад Юсупов шогирдлари Дубайдаги иккинчи назорат ўйинини 10 ноябрь куни ўтказдилар. Ушбу ўйин ҳам «Ал Аҳли» клубига қарши ўтказилди. Таъкидлаш жоиз, иккинчи ўйинда Ал Аҳли таркибида Португалия терма жамоасининг 4 нафар ўйинчиси тўп сурди. Шунга қарамай, голларга бой учрашув Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди - 5:4.

Эслатиб ўтамиз, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 15 ноябрь куни Таиланднинг Пхукет шаҳрида старт оладидан пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинларида иштиок этади. Терма жамоа аъзолари Пхукетга 13 ноябрь куни учиб кетишади.

Осиё Ўйинларида иштирок этадиган терма жамоа таркиби ҳақида кейинроқ маълумот берилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика