Пляж футболи: Ўзбекистон жаҳон рейтингида 56-ўринда қайд этилди
04 июн 2016 22:10
Новости
Пляж футболи: Ўзбекистон жаҳон рейтингида 56-ўринда қайд этилди
Пляж футболи бўйича терма жамоаларнинг май ойи якунларига кўра янги рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни дамда рейтингнинг 56-поғонасида бормоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси аввалги ойдаги рейтингдан бир поғона юқорилаган ва айни дамда терма жамоа ҳисобида 131 очко мавжуд.
Таъкидлаш жоиз, Осиё қитъаси рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси 10-ўринни эгаллаган. Қитъанинг энг кучли жамоалари кучли учлигидан Эрон (7), БАА (10) ҳамда Япония (11) ўрин эгаллашган. Ундан кейинги ўринларда, Уммон (15), Ливан (28), Хитой (37), Таиланд (42), Вьетнам (52) ҳамда Баҳрайн терма жамоалари боришмоқда.
Пляж футболи бўйича жаҳон рейтингини Россия бошқариб турибди. Россиядан кейинги ўринларни Португалия ҳамда Бразилия терма жамоалари ўрин олишган.
Комментарии