RU

Последние новости

18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  3 18:29ФИНАЛгача...  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 18:05Про лига. "Шўртан" — "Хоразм" 1:0. Жонли эфирни томоша қилиш  3 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  23 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  15 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  2 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  10

Пламен Димов: "Пахтакор" билан ўйиндан олдин яхшигина рағбат ваъда қилишганди" Новости

Пламен Димов: "Пахтакор" билан ўйиндан олдин яхшигина рағбат ваъда қилишганди"

Виктор Кумиков мураббийлигидаги "Андижон" жамоаси Суперлиганинг 19-турида ўз майдонида "Пахтакор"ни мағлуб этди (1:0).

Учрашувда Фарҳод Соҳибжоновнинг ягона голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган майдон эгалари қолган дақиқаларда ҳимояда ишончли ҳаракат қилишди. Жорий йилда марказий ҳимояда ўзидан яхши таасурот қолдираётган болгариялик футболчи Пламен Димов кеча рақиб ҳужумларини бартараф этишда катта ҳисса қўшди. Ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Пламен ажойиб ғалаба билан табриклаймиз. Дарҳақиқат икки хил савиядаги жамоалар майдонда тўқнаш келди. Уларнинг ҳолати ҳам турлича эди. Шундай экан ўйин қандай ўтди? 

- Ўтган турда "Металлург"га аламли тарзда мағлубиятга учрагандик. Ўшанда ғалабани сақлаб қолиш насиб қилмаган экан. Шу боис ўз майдонимиздаги "Пахтакор" билан ўйиннинг муҳимлик даражаси юқори эди. Биз Суперлигада қолиш учун курашяпмизми, демак ҳар бир ўйин ва қўлга киритиладиган очконинг қиймати ўта юқори. Ўйинимиз яхши чиқмаган бўлсада, охиригача курашиб ирода кўрсата олдик. "Пахтакор" чемпионатнинг энг кучли жамоаси ҳисобланади. Мураббий томонидан берилган кўрсатмаларни тўғри бажара олдик. Тўғри омадсизликлар ҳам бўлди. Бунингсиз иложи йўқ. 

- "Пахтакор" сўнгги турларда "Металлург" билан ўйинни ҳисобга олмаганда жуда қийналмоқда. Учрашувларда битта тўп фарқи билан ютиб кетяпти. Агарда рақиблар ўз имкониятларидан фойдалана олса, бемалол бу жамоани ютиб кетишлари мумкин эди. "Андижон"да мана шу жиҳат ўхшади, десак тўғри бўладими?

- Мен бир нарсани айтишим мумкинки, "Пахтакор" биз билан учрашувда тўпни яхши назорат қилди.Лекин юз фоизлик яққол вазиятлар яратгани йўқ. Уларга кескинлик яратишига йўл қўймадик, деб ўйлайман. 

- Бундай рақиблар билан учрашувлардан олдин клублар футболчиларни руҳлантириш мақсадида кўпроқ мукофот пулларини эълон қилишади. Дейлик биринчи даврада Тошкентда кечган баҳсда сўнгги дақиқаларда дуранг учун мукофот пули уч баробар оширилгани ҳақида эшитгандик. Ўшанда жамоа жуда яхши қаршилик кўрсата олганди. Бу сафарги ўйин олдидан ҳам мукофот пуллари билан мотивация берилдими?

- Мотивация футболчи учун керак. Шуни унутмаслик керакки, биз Суперлигада кучлилар сафида қолиш учун курашмоқдамиз. Таъкидлаш жоизки, раҳбарият "Пахтакор" билан баҳсдан олдин яхшигина рағбатлантириш ваъда қилишганди. 

- Жорий йилда ҳимоядаги ўйинларингиз сабаб ўзингиздан яхши таассурот қолдирмоқдасиз. Умуман ёзда "Андижон"нинг бир нечта футболчилари кучли клубларга йўл олди. Мартин Боаке АГМКга, Жасур Жалолиддинов "Локомотив"га, Дониёр Абдуманнопов Беларусь клубига. Сизда ҳам бу борада вариантлар бўлдими?

- Ҳа ёзда бир нечта таклифлар бор эди. Аммо вазият шундай тус олдики, мен ҳеч қаерга кетмадим. "Андижон" билан мавсумни яхши ўтказганимдан сўнг ўйлаб кўраман. Ҳозирда бор эътиборим шу жамоага қаратилган. Ўйлайманки, биргаликда мақсадимизга эришамиз ва жамоани элитада сақлаб қоламиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика