RU

Последние новости

20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  3 19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  23 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  386 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  5 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11

Питер Хюистра: "Пенальтилар сериясига тайёрлаган режамиз бор эди" Новости

Питер Хюистра: "Пенальтилар сериясига тайёрлаган режамиз бор эди"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун кубокка хос бўлган ҳақиқий шиддатли ўйин бўлди деб айтиш мумкин. Ўйинни яхши бошладик, дастлабки дақиқаларда голли вазиятларни яратдик. Бироқ қизил карточкадан сўнг биргина хатога йўл қўйдик. Шу хатодан "Бунёдкор" фойдаланиб кетди. Ўйиннинг аксарият қисмини жамоамиз назорат қилди, улар устунроқдек кўринишди. Ҳисобни тенглаштирган холда ўйинга қайтдик. Футболчиларимиз яхши ўйнашди. Пенальтилар сериясида ғалаба қозониб омадга эришдик. Жамоамиз аъзоларини ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим.

- Шерзод Темиров майдоннинг ҳамма қисмига улгураётганди. Унинг ўрнига Боян Матичнинг туширилиши сабаби нимада?

- Тўғри, ўйинни жуда яхши бошладик. Ҳужумдаги футболчиларга эътирозим йўқ. Лекин карточкадан сўнг биз ўзгаришларни амалга оширишимиз зарур эди. Боян Матич яхши ҳаракат қилди, жамоавий ўйинларда иштирок этди. Шунингдек, пенальтилар сериясида ҳам зарбани совуққонлик билан йўллаб гол урди. Бу - жуда муҳим жиҳат. Барча футболчилар қийин паллада хотиржам ҳаракат қилганликлари мени ғурурлантирди.

- Жамоани мавсум сўнгида қийин тақвим кутиб турганди. Чемпионатнинг сўнги турида яна "Бунёдкор"га қарши ўйнайсизлар. Жамоа олдиндаги ўйинларга руҳан ва жисмонан тайёрми? "Насаф"га қарши финал учрашувидан нималарни кутаяпсиз?

- Футболчиларимиз жисмоний жиҳатдан яхши холатда. "Локомотив" билан сифатли ўйин ўтказдик. 3 кундан сўнг бизга Драган Черан ва Шерзод Аъзамовлар ёрдам бера олишмайди. Улар борасида қарорни кутамиз. Кучли жамоаларга қарши ўйнаш бизга ёқади. Биз олдиндаги ўйинларга тайёрмиз деб айта оламан.

- Ўйиндаги ҳакамлик борасида фикрингиз қандай?

- Бу ҳакамнинг ўйинларни бошқариши менга ёқади. Яхши ҳакам, бугунги қарорларни VAR тизими орқали чиқарди. Ҳакамлик ҳақида доим тортишиш мумкин. Лекин бугунги ўйин ҳаками такрорий вазиятларни кўриб кейин хулоса чиқарди, бизда бу борада эътироз йўқ.

- Пенальтилар сериясида ёш футболчилар ҳам иштирок этишди. Бу олдиндан тайёрланган режа эдими?

- Ўзи пенальтилар сериясига тайёрлаган режамиз бор эди. Бироқ ўйиннинг охирига келиб танланган футболчилар ўзгариб кетишди. Захиралар бўлди, 2 та қизил карточкалар олдик. Якуний қарорни ўзим машғулотлардан кейин қолиб жарима зарбалари устида ишлайдиган футболчилар эвазига шакллантирдим.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика