RU

Последние новости

00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  5 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3

Питер Хюистра: "Ўсишга уринишимиз зарур" Новости

Питер Хюистра: "Ўсишга уринишимиз зарур"

"Пахтакор" бош мураббийи янги мавсумга тайёргарлик, трансферлар, академия ва мураббийлар штаби хусусида фикр билдирди.

- Сафимизга Темиров, Рашидов, Турғунбоев ва Муҳиддиновни қўшиб олдик, бу ўтишлардан хурсандман, таркибни бир қатор ўйинчилар билан тўлдирдик.

"Пахтакор" Ўзбекистондаги энг яхши академиялардан бирига эга. Кўплаб ёш иқтидорлар бор. Уларни кўриш ва қўллаб-қувватлашдан хурсандман. Профессионал футболга ўтишда уларга ёрдам бераман. Ёшлар мураббийлари жуда яхши ишлашмоқда. Футболчилар ўсиши учун яхши машғулотлар ўтказишади. Тарбияланувчиларни асосий жамоа машғулотларида кўриш ёқимли. Умид қиламанки, келажакда асосий жамоада ўйнашни бошлашади.

Ҳали трансфер ойнаси ёпилмади ва исталган ҳолат рўй бериши мумкин. Ҳозир футболчиларнинг меҳнати ва иштиёқидан қониқяпман. Ёш ўйинчилар ўзларини янги куч билан кўрсатишлари мумкин.

Мавсумни ҳозирдан тахмин қилиш мушкул. Бошқа жамоалар қишки танаффусдан қандай чиқиши, қандай ишлаганини билмаймиз. 5-6 турдан кейин жамоаларга қараш қизиқ бўлади. Қайси клуб ўсгани, ким рақобатбардош бўлишини айта оламиз. Биз амалдаги чемпионлармиз. Яна юқори савияда ўйнашга ишонч ҳосил қилишимиз керак. Рақибларни ҳурмат қиламиз. Ўсишга уринишимиз зарур. Ҳамма мавсумни бир хил очко билан бошлайди, очколар тўплашимиз керак. Бу катта меҳнат ва куч талаб қилади. Футболчиларга, ўйин услубимиз ва мухлисларга ишонаман. Ҳар бир мавсум янги ва унга тайёр бўлишимиз лозим.

Жамоа ўсиб бормоқда. Жисмонан яхши, кучли жамоага эга бўлишимиз керак. Майдонда нима қилишни билишимиз даркор, бунинг учун кўп меҳнат қилиш шарт ва буни амалга оширяпмиз. Биз мавсумни энди бошлаймиз. Ҳозирча қилаётган ишларимиздан кўнглим тўлди.

Мирко Еличич мураббийлар штабини тўлдирди. Бу биз учун жуда яхши. Гоча Ткебучава ва Ласло Ямбор ишлашда давом этмоқда. Анвар Рашидов дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаяпти. Улар катта тажрибага эга, жуда яхши меҳнат қилишмоқда. Ўйинчилар билан самарали ишлай олишади. Мураббийлар штабида бундай мутахассислар борлигидан хурсандман.





Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика