RU

Последние новости

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Питер Хюистра: "Ишончли ғалабага муносиб эдик. Энди бошқа гуруҳлардаги ҳолатни кутишга мажбурмиз" Новости

Питер Хюистра: "Ишончли ғалабага муносиб эдик. Энди бошқа гуруҳлардаги ҳолатни кутишга мажбурмиз"

Бироз аввал ОЧЛ-2021 Ғарб минтақаси, "B" гуруҳи 4-тури доирасида "Пахтакор" - "Шаржа" баҳси ўз якунига етди.

Афсуски, тошкентликлар 87-дақиқада ўтказиб юборилган гол эвазига ғалабани қўлдан чиқаришди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" бош мураббийи Питер Хюистра ва ҳужумчи Эрен Дердийок иштирок этди.

"Шаржа" устози: "Дуранг бизни мутлақо қониқтирди"

"Ўйинни вақтлироқ тугатишимиз керак эди. Жуда кўплаб вазиятлар яратдик, ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Кўпроқ гол урсак бўларди. Голни эса ён қанот ҳакамининг тушунарсиз тарзда байроғини кўтарганидан сўнг ўтказдик. Футболчилар ўша ҳолатда тўхтаб қолишди. 70% тўпни назорат қилиб бир очкони қўлга киритиш жуда аламли", - деди Хюистра.

- 80-дақиқада сиздан тактик ўзгариш кутгандим. Таркибда ёш ва қария ўйинчилар бор, улар чарчаб қолишганди. Нега қўшимча ҳимоячи туширилмади?

- Нотўғри савол. И.Йўлдошевни шунинг учун туширгандик. Ўзгаришлардан қониқдим. Бу кучли мусобақа, шуни ҳам инобатга олиш керак. Ҳозир бошқа гуруҳлардаги ҳолатни кутишга мажбурмиз. Бугун ишончли ғалабага муносиб эдик. Афсуски, футболда шундай омадсизлик учраб туради.

- Нима учун мураббийлар штабидан ҳеч ким Сайфиевга гапирмаслик кераклигини айтмади?

- Бугун шундай бўлиб қолди. Тўғри, бугун у эҳтиросга берилди. Бу борада ишланади.


Э.Дердийок: "Ўйинни бошқардик ва сўнгги дақиқада гол ўтказиб қимматли очкони йўқотдик. Кейинги икки баҳсда ғалаба қозониб гуруҳдан чиқишга уриниб кўрамиз.

- Жамоа ҳужумида оқсаш кузатиляпти. Муаммо нимада?

- Бу борада ҳар бир машғулотда ишлаяпмиз. Ўйиндан ўйинга шаклланиш бўляпти. Рақиб ҳимоячиларини ҳам унутмаслик керак. Бу мусобақада яхши жамоалар йиғилган.


Эслатиб ўтамиз, гуруҳда 4-турдан кейин "Шаржа" 8 очко билан пешқадамликни сақлаб турган бўлса, "Пахтакор" 3 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Рейтинг: -64   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика