Пирло фаолиятини якунлагандан сўнг нималар билан шуғулланаётганлигини айтиб ўтди
31 мая 2019 14:59
Новости
Пирло фаолиятини якунлагандан сўнг нималар билан шуғулланаётганлигини айтиб ўтди
"Милан", "Ювентус" ва Италия терма жамоаси собиқ футболчиси Андреа Пирло профессионал фаолиятини якунлагандан сўнг нималар билан шуғулланаётганлигини айтиб ўтди.
"Мен футболдан зерикмаяпман. Мен ажойиб вақтда фаолиятимни якунлагандим. Телевиденияда эксперт сифатида ишлаяпман ва ўзим учун ҳам вақт топишга ҳаракат қиляпман. Оилам ва дўстларим билан бирга бўлишни яхши кўраман. Мураббийлик курсларига қатнаяпман. Сентябрда охирги лицензиямни оламан ва шундан кейингина ишлашим мумкин бўлади", - дейди 40 ёшли италиялик.
Эслатиб ўтамиз, Пирло 2017 охирида бутсаларини михга илган эди. Унинг сўнгги жамоаси "Нью-Йорк Сити" бўлган.
Комментарии