RU

Последние новости

00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  2 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  6 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  2 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  6 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34

Шаҳбоз Беғамов: ПФЛ Про-лиганинг 5 йиллик медиа ва тижорат ҳуқуқларини ЎзРепортга қанча миқдорда сотганини эълон қилиши керак Новости

Шаҳбоз Беғамов: ПФЛ Про-лиганинг 5 йиллик медиа ва тижорат ҳуқуқларини ЎзРепортга қанча миқдорда сотганини эълон қилиши керак

Про-лига трансляция масаласи ЎзРепортга ўтгани жуда яхши ва қувончли хабар.

Биринчидан, ниҳоят энди Суперлига таянчи бўлган лигага эътибор ўз-ўзидан ошади.

Иккинчидан, бу Про-лига жамоаларига ўзларини кўрсатиш учун имконият. Қўшимча мотивация.

Учинчидан, Суперлига жамоалари учун ҳам қулай. Энди бемалол трансляция орқали ўйинларни томоша қилиш ва иқтидорларни пайқаш осон бўлади. Футболчиларгаку икки карра қўшимча иштиёқ пайдо бўлади.

Ўз-ўзидан жамоалар, мутасаддилар ўз ишларига муносабатни янада ўзгартириб, жиддийроқ ёндошишади. Про-лигада ўйновчи жамоа ёки футболчилар энди эътибордан четда қолмайди. Про-лигада ишловчи мураббийлар ҳам ўз ишларини тўлиқлигича кўрсата олиш имкониятини қўлга киритишди.

Ўйинлар сифати ошишига ҳам ишонаман. Буёғига ишга, ўйинга бўлган муносабат ва ёндошув автоматик тарзда яхши тарафга ўзгаришига ишончим комил.

Қисқа қилиб айтганда, Про-лига Суперлига даражасига яқинлашиш учун катта қадам ташлади. Шундоқ бўлиши ҳам керак.

ПФЛ, Про-лига, клублар ва ЎзРепорт учун ҳам профессионаллик сари дадил қадам.

Табриклайман!

Одатда бизда кўплаб мухлислар, баъзида айрим журналистлар футболчилар ёки мураббийларнинг маошларини очиқ айтишмайди, эълон қилишмайди деган эътирозларни кўп эшитиб қоламан. Мухлислар буни билгиси келади, қизиқади. Кўпинча мана европада ҳаммаси очиқча айтилади ёки эълон қилинадику, шаффоф дейишади. Баъзида эса футболчи ёки мураббийлардан матбуот анжумани ёки интервьюда тўғридан-тўғри маошлари ҳақида очиқча савол беришади. Бу этикага тўғри келмайди, аслида. Хориж нашрларида бирор интервьюда футболчидан унинг маошини сўрашгани ёки қайсидир мураббий маоши қанчалигини айтганини умуман кўрмаганман ва ўқимаганман. Чунки не позволено так.

Хорижда, европада футболчиларнинг маошларини тахминан эълон қиладиган нашрлар, ёзадиган сайтлар кўп. Информация ўшалардан келади. Лекин унутманг! Клублар ёки футболчилар маошлари ҳақида асло маълумот беришмайди. Чунки бу футболчи ва клуб ўртасидаги ўзаро шахсий шартнома сири. Буни ошкор қилишга на лига ёки клубнинг ҳаққи бор. Истаса, агар хоҳласа, футболчи ўз ихтиёри билан айтиши мумкин холос. Ундан ортиғи эмас.

Хорижда футболчиларнинг маошлари ёки трансфер сўммаларини тахминан биладиган, инсайдларга кўра маълумот оладиган журналистлар бор. Яъни, барча рақамлар норасмий. Лекин ҳақиқатга яқин. Чунки инсайдлар ишончли. Ривожланган.

Бизда ҳам охирги йилларда Суперлигадаги трансферларнинг қийматини имкон қадар "championat.asia"да эълон қилганмиз. Лекин бу расмий мақомда бўлмаган. Шу учун шаффофликни талаб қилган бўлиб, клублардан футболчиларнинг маоши ёки трансфер қийматларини талаб қилиш ноўрин. Расмий ва норасмий маълумот ўртасидаги фарқни англаб олиш керак.

Диёр Имомхўжаев журналист сифатида шаффофликни кўп талаб қилган. Энди ПФЛ рулида ва яхши ишларни амалга оширишни бошлаб юборган. Бугунгиси ажойиб, масалан. Лекин бир савол қизиқтирмоқда. Про-лига медиа ва тижорий ҳуқуқи ЎзРепортга қанча ёки қандай шартларга кўра берилди?

Чунки ПФЛ буни шаффоф тарзда оммага очиқча ошкор қилиши лозим. Ўйлайманки, тез орада бу сир ошкор қилинади. Бошқа каналлар учун ҳам яхши ва очиқ рақобат вужудга келади, масалан. Умуман шундай бўлиши керак. Юқорида нега футболчи ва клублар трансферлари ҳақида тўхталиб, тушунча бердим. Чунки бизда нотўғри тушунча пайдо бўлган ва шаффофлик деб ножоиз саволлар янграган.

Зўр бўлса, ана медиамиз ёки журналистлар мустақил равишда инсайд маълумотларга кўра трансфер қийматларини аниқлаб, маълумот беришсин. Лекин буни ПФЛ, клуб ёки футболчи ва мураббийлардан сўраш ёки талаб қилиш умуман нотўғри. Чунки шахсий шартномаси масаласи.

ПФЛ ва ЎзРепорт ўртасидаги шартнома эса жисмоний эмас, юридик мақомда. Шу боис футбол оммаси мазкур шартнома шартларини бохабар бўлиши қизиқ. Ва бу ПФЛ томонидан шаффофлик йўлидаги бошланғич қадамга айлансин.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика