RU

Последние новости

19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 19:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  23 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  3 19:00Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  5 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  4 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  18 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  4 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9

ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда... Новости

ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...

Аввалроқ "Металлург" клуби 2025 йилги мавсумни Суперлигада ўтказмаслиги аниқ бўлгани ва унинг ўрни қандай кетма-кетликда тўлдирилиши маълум қилинганди.

Суперлига ўтиш ўйинларида мағлуб бўлган "Олимпик" футбол клуби "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 10.3-бандидан келиб чиқиб, "Металлург" ўрнини эгаллаш учун биринчи рақамли номзод ҳисобланади. Бироқ клуб регламентнинг 11.1-бандига кўра янги мавсум учун йиллик харажатлар сметаси лойиҳасини шу клубни молиялаштирувчи ташкилот ҳамда ЎФА билан келишган ҳолда тасдиқлашга улгурмаган.

"Металлург" янги мавсумни Суперлигада ўтказмайди

Шундан келиб чиқиб, Лига "Олимпик" футбол клубига ўзининг келгуси режаларига ойдинлик киритиш учун 2025 йилнинг 5 январь санасига қадар вақт тақдим этиб, расмий хат йўллади. Унинг нусхалари Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ассоциацияга юборилди. Агар "Олимпик" 2024 йилда бўлгани каби Суперлигада иштирок этишга қарор қилса ва лицензиялаш талаблари асосида фаолият олиб боришга кафолат берса, элитанинг сўнгги иштирокчиси номига ойдинлик киритилган ҳисобланади. "Олимпик" клуби келгуси мавсумни Пролигада ўтказишни афзал билса, Лига мусобақа регламентидан келиб чиқиб, "Хоразм" футбол клуби режаларини ўрганишни бошлайди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика