RU

Последние новости

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  0 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  6 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  8 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  10 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  2 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  50 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  24 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  9 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  429 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Пети: “Неймар фақат ўзи учун ўйнайди” Новости

Пети: “Неймар фақат ўзи учун ўйнайди”

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси ПСЖ ҳужумчиси Неймарни танқид қилиб чиқди.

“Мен терма жамоада Зидан ва Жоркаефф билан тўп тепганимда, айнан шу икки футболчиларнинг ўйин тақдирини ҳал қилиб юбориши мумкинлигини билардик. Улар ҳимояга ҳам, ҳужумга ҳам бирдек ёрдам беришарди. Биз шунчаки ўз вазифамизни бажарардик, ваҳоланки шу икки йигит кўп ҳолларда кўп нарсани ўзгартириб юбориш қудратига эга эдилар.

Аммо бундай характер Неймарга хос эмас. Бу йигит фақат ва фақат ўзи учун ўйнаяпти. ПСЖ ечиниш хонасидаги футболчиларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг, улар бир неча ойлардан буён унинг бундай қилиқларига чидаб келишмоқда. Неймар клуб ва унинг мухлисларини назар писанд қилмаяпти. Уларга ҳурматсизлик қилаяпти”, деди Пети “RMC Sport”га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йилдан буён ПСЖда тўп тепиб келмоқда. Унинг жамоаси билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика