Перес: "Зиданнинг қарори биз учун кутилмаган янгилик бўлди"
31 мая 2018 16:53
Новости
Перес: "Зиданнинг қарори биз учун кутилмаган янгилик бўлди"
"Зиданга вафодорлиги, меҳри ва бу йиллари ичидаги меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу хайрлашув эмас, ҳали яна кўришамиз. Агар унга танаффус керак бўлса, Зидан бунга муносиб.
Чемпионлар лигасидаги муваффақиятдан сўнг бу қарор биз учун кутилмаган янгилик бўлди, аммо буни фақат қабул қилишимиз мумкин. Зиданни фикридан қайтарган бўлардим, аммо ҳозир унинг ҳолатини тушуниб турибман" - дейди Перес.
Зидан 2016 йилнинг январида "Реал" бош мураббийи сифатида таништирилган эди. "Қаймоқранглилар" франциялик мутахассис қўл остида бир марта Испания чемпионати ва Суперкубогида ғолиб чиқди. "Қироллик клуби" Чемпионлар лигасида кетма-кет уч марта, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида икки мартадан ғолиб бўлди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии