RU

Последние новости

00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  0 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  29 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  125 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1

Педру Морейра: "Натижа бундай бўлиши керак эмас эди. Мен жамоага масъулият олганман" Новости

Педру Морейра: "Натижа бундай бўлиши керак эмас эди. Мен жамоага масъулият олганман"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Педру Морейра матбуот анжуманида иштирок этди.

"Учрашув кутилганидек оғир ўтди. Рақибга ҳужумлар орқали муаммолар яратишга уриндик. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, аммо дастлабки голни ўтказиб юборганимиздан сўнг ўйинимизда ўзгартиришлар қилишга ҳаракат қилдик. Стандарт ҳолатидан гол ўтказиб юбордик. Футболчилар бор имкониятларини ишга солишди. Менимча, натижа бундай бўлиши керак эмас эди", - деди португалиялик мутахассис баҳс якунланганидан сўнг.

- Ғалаба учун ҳужум, голли вазиятлар ва рақиб жарима майдони яқинидаги ҳаракатлар керак. "Пахтакор" ўтган турда ҳам, бугун ҳам ҳужумлар яратишда қийинчиликларга дуч келди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Рақиблар айнан бизга қарши ҳимоявий ўйин намойиш этишади. Рақиблар ўз дарвозаси олдида зич ҳимояланиб олишади. Бугун ҳам вазиятлар яратдик, айниқса биринчи бўлимда 2-3та имкониятларга эга бўлдик. Тўп дарвозага кириб кетаётган пайтда рақиб ҳимоячиси тўпни узоқлаштириб юборди. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг таваккалга қўл уришга мажбур бўлдик. Айтиб ўтганимдек, рақиб стандарт вазиятларда яхши ишлади ва ўз имкониятларини голга айлантира олди. 

- “Пахтакор" ўз майдонида "Андижон"га ютқазмаган эди. Бугунги ўйин натижаси тарихий бўлди. Сиз рақибни ўйин аввалида қанчалик ўрганиб чиққандингиз?

- Албатта, ҳар бир рақибни ўйинолди тайёргарлик жараёнида ўрганиб чиқамиз. Биз бугун рақиб жарима майдончаси ичида ва атрофида рақибга муаммолар туғдира олдик. Тўп назорати ҳам биз томонда бўлди. Голли вазиятларимиз ҳам бўлди. Таркибимизда маҳоратли ижрочилар бор. Бугунги ўйин натижаси бундай тугамаслиги лозим эди.

- "Пахтакор" авваллари рақибларни ўз ўйинига мослаштира оларди. Бугунги ўйинда жамоа "Андижон"га мослашиб ўйнагандек кўринди ...

- Биз ушбу масалалар устида ишлаганмиз. Масалан, қандай тўғри ҳужум қилиш ва қандай қилиб ҳимояланиш. Бизда кўплаб вазиятлар бўлди ва ҳужумлар ташкил этдик. "Андижон" бугун вазиятлардан фойдаланиб кетди.

- Ўйиндан олдин рақиб бош мураббийига қандайдир совға бердингиз. У нима эди?

- Менинг ватанимда шундай одат бор. Меҳмон жамоаларни илиқ кутиб олиш ва уларга қандайдир совға улашиш. Асосан ширинликлар, ёнғоқ ва шунга ўхшаш емаклар совға сифатида берилади...

- Ҳозиргина "Пахтакор"га қарши барча жамоалар ҳимоявий услуб қўллашади дедингиз. Менимча, бу табиий ҳолат. Сабаби "Пахтакор" энг кучли жамоалардан бири ва футболимиздаги энг катта ном. Барча жамоалар барча даврларда "Пахтакор"га қарши ҳимоявий услуб танлашган, лекин шунга қарамай "Пахтакор" бундай рақибларни мағлуб этиб келган. Масалан, ўтган мавсумда жамоа "Андижон"ни икки маротаба мағлуб этганди. 10 йил аввал ҳам "Андижон" "Пахтакор"га қарши ҳимояланиб ўйнаган. "Андижон" бугун ҳам шундай қилди, аммо ғалаба қозониб кетди. Ушбу мағлубиятларга нима сабаб бўлмоқда? Олдин "Пахтакор" рақиб ҳимояга таянганига қарамай ғалаба қозонган, сизнинг жамоангиз эса мағлуб бўлмоқда...

- Биринчи навбатда ҳар бир рақиб бизнинг ҳаракатларимизни кутади ва қарши ҳужумга умид қилади. Жамоа бир ҳафта давомида тайёргарлик кўрди ва меҳнат қилди. Таркибда йўқотишлар бор. Жароҳатланган футболчиларимиз тезроқ таркибга қайтишса, янада кучайишимиз аниқ. Шогирдларим бугун яхши ҳаракат қилишди, тўпни назорат қилишди, аммо рақиб ўзининг иккита имкониятидан фойдаланиб кетди.

- Мухлислар ўйиндан сўнг сизга қарата бир нима дейишди. Мухлислар нима дея бақирганини ўзингиз эшитдингиз. Уларнинг гапларига қандай жавоб қайтара оласиз?

- Биринчи навбатда, мен жамоага масъулият олганман. Ҳар бир ҳолатда менинг шаъним ва юзим жавобгар бўлади. Ўтган учрашувда бизни жуда кўп мухлислар қўллаб-қувватлашди, бугун ҳам шундан бўлди. Мухлисларимиздан шундай давом этишларини сўраган бўлар эдим. Мен ўйинимизни янада яхшилашга интилишим керак. Жамоани кучайтира олиш йўлларини қидиришим керак.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика