Педро: "Испания терма жамоасига қарши ўйнашни барча ўрганиб олмоқда"
10 сен 2013 11:35
Новости


Педро: "Испания терма жамоасига қарши ўйнашни барча ўрганиб олмоқда"
Испания терма жамоаси ҳужумчиси Педронинг айтишича ғалаба қозониш йилдан-йилга қийинлашиб бораётганини таъкидлади.
– Финляндияга қарши ўйин оғир ўтди, бу эса Испания терма жамоасининг камчиликлари барчага аёнлигини кўрсатиб берди, – дейди Педро Football Espana нашрига. – Йилдан-йилга ғалаба қозониш оғирлашиб бормоқда. Финлар ҳимояни ажойиб тарзда йўлга қўйишди ва қатор муаммолар яратишди. Ҳужумчиларда деярли имконият бўлмади.

Комментарии