RU

Последние новости

13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  0 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  6 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  10 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  14 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  22 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  10 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6

"Пахтакор"ни танқид қилишга шошилмайлик Новости

"Пахтакор"ни танқид қилишга шошилмайлик

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони Осиё чемпионлар лигасини мағлубият билан бошлади.

"Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-турда Эрон клуби "Сепахон"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу мағлубиятдан сўнг кўпчилик "шерлар"ни танқид қилишга тушди, турли тармоқлар ва изоҳларда "Пахтакор" шаънига салбий фикрлар ёғила бошлади. 

Тўғри, мағлубиятдан сўнг танқид одатий ҳол, бироқ аввало мағлубият сабабларини ўрганиб, сўнгра хулоса бериш жоиз бўлади. "Пахтакор" биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатди. Гол уришдан ташқари дарвозабон Элдорбек Суюнов бир нечта вазиятда ўз жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. 

Лекин иккинчи бўлимда жамоа ўзидан кутилган ўйинни давом эттира олмади. Айниқса ҳимояда кўп бора пала-партишлик юзага келди. Лекин бу футбол, ғалаба ва мағлубият доим ёнма-ён юради. Бу билан "Пахтакор"нинг мағлубиятини оқлаб кўрсатмоқчи эмасмиз. Фақат...

Фақат гап шундаки, биринчидан "Пахтакор"да янги мураббий иш бошлади. Славче Войнески футболимизга бутунлай янги одам. Бу мутахассис энди-энди ўзбек футболи билан танишяпти, футболчиларни ўрганяпти. ОЧЛни қўя туринг, ҳали Суперлигани билмайди ва ҳатто "Пахтакор" футболчиларини тўлиқ ўрганиб олди дейиш қийин.

Табиийки мураббийга вақт керак. Кўпчилик Шота Арвеладзе даврида "Пахтакор" бошқача ўйнарди, ҳозиргисидан кучли эди дебди. Лекин бир эслаб кўринг, Арвеладзега яхши жамоа тузиш учун 3 йил керак бўлди. "Пахтакор" грузиялик мураббий қўл остида фақат учинчи мавсумга келибгина барқарор ўйин намойиш эта бошлади. 

Ҳа, тўғри, Осиё чемпионлар лигаси олдидан "Сепахон"да ҳам мураббий ўзгарди. Лекин жамоани маҳаллий мураббий Муҳаррам Навидкия қабул қилиб олди. Эрон терма жамоаси собиқ футболчиси бутун умр шу мамлакатда яшаганидан кейин қайси клубда иш бошламасин, барибир тасаввурга эга бўлади. Аммо хорижлик мутахассис - бошқа масала. 

"Пахтакор" устози янги жамоа қуришга ҳаракат қиляпти. Лекин осон бўлмаслиги аниқ. Келганидан сўнг икки ой ўтиб, бирданига ОЧЛда ҳаммани "ёрвориш" фақат тушда бўлади. Бу ўринда мураббий футболчилардан аввало нимани хоҳлаётганини билиб олиш даркор. Ва албатта, Славче Войнескидан жамоани Черансиз ўйнашга ўргатиш, фақат Черанга суяниб қолмасдан ғалабалар сари етаклаш талаб этилади. 

Драган Черан - кучли ва ақлли футболчи. Лекин жамоада битта Пирлонинг ўзи камлик қилади. Ғалаба қозониш учун таркибда Буффон ҳам, Кьеллини ҳам, Маркизио ҳам, Тевес ҳам бўлиши керак. Черан аллақачон пишиб етилган, тарбияланган футболчи. Буёғига Войнескидан "Буффон", "Кьеллини", "Маркизио" ва "Тевес"ларни тарбиялаш қоляпти, агар шунга улгурса. 

"Пахтакор" бугун ОЧЛ 2-тур учрашувини ўтказади. Мезбон "Ал Таавон"га қарши. Ўйин "Ал Таавон" майдонида бўлади ва жуда кўп ишқибозлар уларни қўллаб-қувватлайди. "Ал Таавон" дастлабки турда "Ал Дуҳайл"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Демак, бу жамоа ҳам "подарка" эмас. Лекин тўғри ўйинни йўлга қўйиб, Осиёда ҳар қандай жамоани мағлуб этса бўлади.

Ишонамизки, "Пахтакор" бу ўйинда ғолиб чиқишни ҳаммамиздан кўпроқ хоҳлаяпти, футболчиларнинг яқинлари, қариндошлари, ота-оналари бугун тунда бошланадиган баҳсни интиқлик билан кутмоқда. Шу қатори биз ҳам. Зеро Осиё майдонларида Ўзбекистоннинг ҳар қандай жамоаси фақат Ватан шаънини ўйлаб майонга чиқади. "Пахтакор"га бугунги муҳим ўйинда омад ёр бўлсин!

Х.Холиқов. 

Рейтинг: -92   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика