RU

Последние новости

11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  9 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  17 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0

"Пахтакор"га нима ёки ким етишмади? Новости

"Пахтакор"га нима ёки ким етишмади?

Ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Яна аламли мағлубият ва биз гуруҳда қолиб кетдик.

Охирги йилларда фақатгина "Локомотив" орада бир гуруҳдан чиқди ва чорак финалга қадар қадам босди. Кейинчалик эса қаторасига 3 йилдан буён чемпионга айланаётган "темирйўлчилар" ҳам осон гуруҳдан чиқишни уддалашмади. Мана энди "Пахтакор" ҳам ушбу вазифани бажара олмади. Ҳеч нарса ўзгаргани йўқдек, тўғрими?

Ўтган йили "Насаф" ҳам гуруҳда яхши ўйнаб, якунда 10 очко тўплаган ҳолда плей-оффга чиқолмаганди. Одатда 9 ёки 10 очко гуруҳдан чиқиш учун етарли бўлади. Лекин бизга келганда 8 ёки 10 очко ҳам етмай қолаверади. Қизиғи, "Насаф" ўйнаган гуруҳда ўша бизга таниш "Персеполис" ва "Ал Садд" ўрин олганди. Якунда эса мазкур иккала жамоа гуруҳдан чиққан, "Насаф" 10 очко билан жим қолган, "Ал Васл" эса яққол аутсайдер мақомида мусобақани шармандали тугатган. Тўғри, "Насаф" охирги тур олдидан гуруҳдан чиқиш имкониятини йўққа чиқариб, сўнгги турда аҳамияти жиҳатдан муҳим бўлмаган баҳсда "Ал Васл"ни мағлуб этганди. Кейинчалик "квартет"дан чиққан "Ал Садд" ярим финалга қадар юрди ва ўша бекатда гуруҳдоши "Персеполис"дан азият чекди. Навбатдаги гуруҳдошимиз "Персеполис" эса фақатгина финалда имкониятни бой берганди холос.



Жорий мавсум эса ўша гуруҳдаги эски танишлар "Пахтакор"га дуч келди. Қўшимчасига Саудия Арабистонининг охирги йиллардаги энг барқарор жамоаларидан бири "Ал Аҳли" "квартет"ни хосил қилди. Кўпчилик қуръадан кейин агарда "Пахтакор" плей-офф босқичидан муваффақиятли ўтган тақдирда ҳам мазкур гуруҳда уларга "нон" йўқлигини таъкидлаётганди. Бир қарашда холис баҳо, ўтган йилги ярим финалчи ва финалчи бор гуруҳ ҳамда Саудия Арабистонининг барқарор жамоасига қаршилик қилиш мавсум аввалида шунчаки хом-ҳаёлга тенглаштирилаётганди.


Аслидачи? "Пахтакор" жорий мавсумни финалга тенг иккита баҳс билан бошлади. Янгиланган жамоанинг "Эйр Форс"га қарши ўйини ва Дубайда "Ал Наср" устидан қозонган ғалабасидан кейин жамоага бўлган ишончсизлик меҳрга айланди. Кўпчилик мавсум аввалидаги "Пахтакор"дан ёқимли сюрпризни қабул қилгандек хурсанд бўлди. Гуруҳда эса буткул бошқача вазндаги жамоалар, ўйинлар манзараси ҳам аввалгидан фарқланиши тахмин қилинди. 

Очиғи, "Пахтакор"нинг мазкур гуруҳдаги ўйинларидан кейин, айниқса Эронда "Озоди" стадионидаги ирода, Тошкентда "Ал Аҳли"га имконият берилмагани, "Ал Садд" билан ўйиндаги энергетик футболдан роҳатланган мухлислар дурангни унутиб, футболдан лаззатланишди. Охирги йилларда биринчи маротаба натижадан эмас, жамоа кўрсатган футболни олқишлаганимизни кўрдим. Дарҳақиқат, "Пахтакор" ОЧЛдаги биринчи давра ўйинларини юқори темпда, буткул бошқача нотада ўтказди. Ҳеч бир рақибидан ўйин тарафлама ночор кўринмади, аксинча, барча баҳсларда майдонда ўз устунлигини ўтказиш ва назоратни ўрнатишга муваффақ бўлди.

Иккинчи давра ўйинлари эса Қатарда бошланди. Ҳа, ўшандаги биргина қўпол хато ўйинга мос бўлмаган натижани келтирди. Тошкентда эса "Персеполис" иккинчи турда "Ал Аҳли" таслим қилинганидек мағлуб этилди. Кеча эса драмага айланиб кетган учрашувда омад кўпроқ рақибга кулиб боқди. Тошкентда "Пахтакор" дарвозасига умуман зарба беролмаган "Ал Аҳли", ўз уйидаги ўйинда 3 маротаба дарвозага аниқ зарба йўллаш чораларини топди. Буни қарангки, шулардан иккитаси дарвоза тўрига аниқ бориб тушди. Футболда шундай ўйинлар бўладики, ўша куни тепган тўпинг дарвозадан жой олаверади. Футбол тилида айтганда, "Ал Аҳли" кеча жуда "фартовий" ўйнади.



"Ал Аҳли" характер кўрсатгани айтилмоқда. Ўйин сценарийси ва натижадан келиб чиқсак, буни инкор этишнинг имкони йўқ. Лекин кеча "Пахтакор" ёмон ўйнадими? Менимча, йўқ. Шунчаки мазкур баҳсдаги омад лимити "Ал Аҳли"га фойдасига ишлади. Кўпчилик ҳимоя чизиғини танқид қилмоқда. Ҳимоя чизиғи рақибга учрашув давомида 3 маротаба дарвозага аниқ зарба бериш имконини қолдирди. "Пахтакор" эса "Ал Аҳли" дарвозаси томон 6 бор аниқ зарба йўллади. Шунчаки кеча рақиб ҳали айтганимдек, футбол тилида "фартовий" ўйнади. Омад буткул улар тарафдан кулди.

"Ал Аҳли" асосан иккинчи бўлимда натижадан келиб чиқиб босимни оширди. Табиийки кўпроқ ҳужумга ўтди. "Пахтакор" эса биринчи бўлимдаги вазият ва устунликдан наф чиқара олмади. Иккинчи таймда эса ҳимояга кўпроқ эътибор қаратган ҳолда, қарши ҳужум режаси ўйланди. Гарчи гол ўтказиб юборилгач ҳам "Пахтакор" бунга реакция қилди. Жавоб голини урди. Лекин "Ал Аҳли" қўшимча вақтларда биргина аниқ зарбаси орқали ўйинда натижани ўзи тарафга оғдирди. "Ал Аҳли" совуққон, кўпроқ қувватга эга бўлиб ўйнади. "Пахтакор" эса толиққан, энергиясининг кўп қисмини сарфлаб қўйган жамоага айланиб қолди. Дарҳақиқат шундай. Чунки жорий мавсум стартида "Пахтакор" эмоционал тарафдан кўп энергия сарфлади. Мавсумни жамоа кетма-кет финалга тенг ўйинлар билан бошлади. Гуруҳ босқичидаги рақиблар статуси ва вазнидан келиб чиқсак, Арвеладзе жамоаси керагидан ортиқ энергияни сарфлаб қўйишганди. Жамоа маълум энергияни тўплаб олиши учун танаффусга зарурат сезаётганди. 


"D" гуруҳидаги якуний ҳолат

Гуруҳ қандай кучли эканлигини мазкур жадвал ҳам тасдиқлаб турибди. Охирги поғонадаги жамоа билан пешқадам орасида атиги 3 очко фарқ. Пешқадам билан сўнгги ўриндаги жамоалар кетма-кетлигидаги очколар эса минимал. Пешқадам "Ал Садд"нинг тўплар нисбати -1, аксинча, фақатгина охирги ўриндаги "Персеполис"да тўплар нисбати плюсда (1), "Пахтакор" ва "Ал Аҳли"да эса бу кўрсаткич 0. Тенг кучли жамоалар ўрин олган мазкур "квартет" сўзсиз энг кучли гуруҳга айланди.


Февралда бошланган мавсум, майга қадар тўхтовсиз босимли ўйинларга тўлди. Табиийки жамоа керагидан ортиқ куч ва энергияни сарфлаб бўлганди. Маълум энергияни тўплаб олиш учун эса "Пахтакор"га бироз танаффус зарурияти сезилаётганди. Қўшимчасига, жароҳати туфайли сафдан чиққан Сидиқов, Абдуллаев каби футболчиларнинг йўқлиги ҳам таркибдаги мувозанатни бузди. Тўғри, Сидиқов жамоанинг асосий футболчисига айланиб улгурмади. Бироқ керак пайтда захирадан майдонга тушиш орқали, бошқа бир асосий таркиб футболчисига нафасни рослаб олиш имкониятини тақдим этарди. 



Чемпионатимиз фонида "Пахтакор" таркиби юлдузли ва кучли кўриниши мумкин, аммо ОЧЛда мазкур таркибдаги захира торлиги ҳам ўз сўзини айтди. Бу футболчиларнинг маҳорати билангина боғлиқ эмас, баъзида керакли ўзгаришлар орқали жамоани тетик сақлаб туриш учун ҳам захира узун бўлиши талаб этилади. Энергия керагидан ортиқ сарфланиб, эмоционал тарафдан толиқиб қолишга ҳам захира бироз торлик қилгани ҳам ҳақиқат.

"Пахтакор"га жорий мавсум ОЧЛда нима ёки ким етишмади, деган саволга кўпроқ эмоция деб жавоб бераман. Чунки бу нарса кечаги ўйинда кўринди. Айниқса Сергеевнинг голидан кейинги ҳолат ва қолган дақиқалар ичида бор эмоцияни сарфлаб қўйган жамоага ўша саноқли дақиқаларда эҳтиёж сезилган энергия етишмади. Тугаб қолди. Бундан эса "Ал Аҳли" зўр фойдаланди.



Биздаги энг оғриқли муаммо нималигини биласизми? Кечаги ўйиндан кейинги манзара. Хоҳ у "Пахтакор" мухлиси ёки бошқа клубларимиз учун қайғурадиган ишқибоз ёки журналист бўлсин, натижа бўлмагач, улар ўз олдига олиб қўйган "тошлар"ни мағлуб тарафга қарата отади. Жамоа ичидан кимнидир айбдор сифатида танлаб, ўша манзилни "пойлайди".


Жорий мавсумдаги "Пахтакор" якдил бир жамоа сифатида барчада илиқ таассурот қолдирди. Арвеладзе қурган ва қураётган ўйинда алоҳида номлар эмас, балки бутун бир жамоа муҳим аҳамият касб этади. Услуб танланган, фалсафа аниқ ва мақсад сари ўша йўлдан одимланмоқда. "Пахтакор"нинг ўйини тизимли равишда йўлга қўйилмоқда, гарчи майдондаги футболчилар ўзгарадиган бўлсада, бу жиҳат жамоанинг ўйин чизгисига путур етказмайди. Бу "Пахтакор" қайсидир футболчининг устун жиҳатидан келиб чиққан ҳолда ўйин қурмайди. Балки чизиб берилган ўйинга кўра майдонда ҳаракатланади. Бу умуман бошқа-бошқа манзара.


Тан олайлик, ҳеч ким Қатар ва Эроннинг амалдаги чемпионлари ва Саудия Арабистонининг барқарор жамоасига қарши "Пахтакор" яхшироқ кўринишини кутмаганди. Яхшироқ деяётганимга сабаб, икки ўйин натижасига кўра, "Пахтакор" "Ал Садд"га ютқазган бўлиши мумкин, аммо ўйин тарафлама бу гапни айтишим, муболағага ўхшаб қолади. Ёки "Ал Аҳли" билан иккала ўйинни олайлик, Тошкентдаги баҳс ортиқча саволларга муҳтож эмас. Саудия Арабистонидаги учрашувда эса омад кўпроқ рақибга кулиб боқди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам икки ўйин натижасига кўра ҳамда ўйин жиҳатдан "Пахтакор" рақибига ютқазмади. "Персеполис" билан вазият эса аниқ. Лекин якуний натижа тарозиси рақиблар фойдасига ишлади. Демак мазкур жиҳатлар гуруҳдан чиқиш учун камлик қилди. Мўлжални олишда қаердадир хато қилинган ва бундан тегишли хулосалар чиқарилиши лозим.



Гуруҳдан чиққан ва умуман ОЧЛда узоққа борадиган жамоалар таркибига эътибор қаратсак, уларда натижани белгилашда асосий ролни хорижлик юқори малакали ҳужумчилар бажаришади. "Ал Аҳли"да эса Омар Ал Сома бу ишни қилди. "Ал Садд"да эса Хавидан ташқари жамоанинг асосий "снайпери" Бағдод Бунеджанинг самарадорлиги қанчалик наф келтириши ортиқча мисолларга эҳтиёж сезмайди. Айтмоқчи бўлганим, бизга кучли марказий ҳимоячилар керак деган иддаоларга қўшилмайман. Чунки, биринчидан, айни пайтдаги энг барқарор ва яхши тандем аллақачон "Пахтакор"да ўйнамоқда. Кримец-Аъзамов тандемини алоҳида бир хатолар билан баҳолаш адолатдан эмас. Ёки футбол тушунчаси пастлигидан дарак. Омар Ал Соманинг голида Аъзамовнинг бўйи ва ҳужумчининг узунлиги, ёки суриялик футболчининг бош билан қандай ўйнаш қобилиятини ҳам унутмаслик лозим. ОЧЛдаги рақибларимизга қарайлик, уларга ким натижа келтирмоқда? Қайси жамоа метин ҳимояси билан натижага эришмоқда? Ҳаммаси айнан хорижлик ҳужумчиларнинг таъсири. Биз эса ўша хорижлик юқори малакага эга ҳужумчиларни зарарсизлантириб қўядиган топ даражадаги мудофаа вакилларини олиб келолмаймиз. Ундан кўра, араблар ҳимоясини ўзимизникилар ҳам ёриб ўтаётган бир паллада, шунчаки керакли "нуқта"ни қўядиган форвардга эҳтиёж юқори. Буни эса уддалаб топиб келиш мумкин. Албатта селекция жуда пухта ва аниқ ишлаши лозим.


Шота Арвеладзе билан бўлган суҳбатдан кейинги хулосам, яъни бизда футбол менталитетини ўзгартириш лозим. Арвеладзе "Пахтакор"да буни ҳозирча уддаламоқда. ОЧЛ гуруҳ босқичидаги натижа қониқарли бўлмагандир, аммо ўйин билан ўйинни, мағлубият билан мағлубиятни ҳам фарқи бўлади. Ҳар қандай мағлубиятдан кейин кимнидир айбдорга чиқариб, кейинчалик уни "синдириш" услубидан воз кечиб, вазиятга одилона баҳо беришни, футболимизни қадрлашни ўрганиш лозим. Акс ҳолда бу одат ўзгармайди ва тарих такрорланаверади. Бу йилги "Пахтакор"нинг менталитети ўзгарди, чамамда. Балки ҳозирги ғолиблик руҳи ОЧЛ учун камлик қилгандир, лекин ўсиш бўлаётганини инкор этиш ҳақиқий абсурд бўлади.

Ҳозирча ОЧЛдаги энг қийин юмуш гуруҳдан чиқиш. Агарда шуни уддаласак, қолгани нисбатан осон кечади. Руҳан тарафлама ҳам плей-оффда ишларимиз осонлашиб кетишига шубҳам йўқ. Ўтган йили "Насаф"нинг гуруҳдошлари ўзаро ярим финалда тўқнаш келишгани ва финалга қадар борган "Персеполис"га умуман ўйин бермаган "Пахтакор" плей-оффда енгилроқ сузишга қодир. Фақат жорий мавсум эмас.



Бошқа жамоа мухлислари, "Пахтакор"ни ички чемпионатда ёмон кўрадиган ишқибозлар диққатига: Бугун "Локомотив"га омад тиланг! Ҳа, сиз "Навбаҳор" ёки "Насаф" мухлиси бўлишингиз мумкин, аммо келаси мавсумларда сизнинг ёқимтой жамоангиз ОЧЛда ўйнаш ёки ўйнамаслиги айнан "Пахтакор" ва "Локомотив"нинг мазкур мусобақадаги ўйинлари, натижалари ҳамда ғалабаларига боғлиқ. Баъзи мухлислар эса кечаги мағлубиятни ғалабадек нишонлашди. Афсуски. Бу ҳам футбол маданияти, менталитети ва футбол тушунчаси билан боғлиқ масала. Тепада ёзганим, ўтган йили "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичининг ўзи учун аҳамиятсизга айланган баҳсида "Ал Васл"ни мағлуб этгани аслида ўзбек жамоаларининг ОЧЛдаги иштироки аҳамияти жиҳатдан муҳимлигини сақлаб қолганди. Яъни, халқаро майдонда аҳамиятсиз ўйин тушунчаси йўқ. У ёки бу жамоанинг мухлиси бўлишингиздан қатъи назар, ўзбек жамоаларининг барчаси халқаро майдондаги клубларимизнинг ғалабасидан манфаатдор.



Ҳеч нарса ўзгаргани йўқ, деган фикрга қўшиласизми? Мен, ҳа дейман. Чунки мухлисларимиз жамоа ғолиб бўлганида олқишлаганидек, мағлуб ҳолатда уларга тош отишади.

Ҳеч нарса ўзгаргани йўқ, деган фикрга қўшилмайман. Чунки "Пахтакор" кўрсатган ўйин, футбол ва улар тақдим этган адреналинни унутиб бўлмайди. Муҳими, жамоа йўлга қўйган ўйин мавжуд. Бу эса тобора шаклланиб, ўсиб бормоқда. Гуруҳда ҳеч бир рақибдан кучсиз кўринмаган "Пахтакор"нинг менталитети ўзгармоқда. Бу вақти соати билан бутун ўзбек футболига ўз таъсирини ўтказишига умид боғлайман. Балки якун ўша-ўша бўлгандир, яъни ҳеч нарса ўзгармагандир. Аммо буни қандай қабул қилиш ва тегишли хулосалар чиқариш қайсидир маънода ўзимизга боғлиқ. Яъни, биз ҳам ўша ўзгармаётган нарсани ўзгаришига туртки бўлишимиз мумкин. Балки бу кўпроқ бизга боғлиқдир, билмадим. Лекин мен "Пахтакор"нинг жорий мавсумда ОЧЛда кўрсатган ўйини ва иштирокидан мамнунман. Максимал кутган натижам бўлмади. Аммо бу нарса уларга танқид тошларини отишимни англатмайди. Гуруҳ билан гуруҳни, ўйин билан ўйинни, рақиб билан рақибни фарқи бўлади. Лекин бу "Пахтакор"га рақиб ким бўлишининг фарқи бўлмади. Балки шуниси мени кўпроқ қувонтиргандир.

Автор :
Рейтинг: -92   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика