RU

Последние новости

08:25УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 07:58Ла Лига жамоаси кетма-кет бешинчи ғалабасидан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни масхара қилди  0 07:30Суперлига. Бугун 28-турга старт берилади  7 03:02Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" 2-ғалабасини қўлга киритди, "Динамо" Киевдан 6та гол ва бошқа натижалар  0 02:57Европа лигаси. "Астон Вилла", "Рома", "Бетис"дан ишончли ғалабалар ва бошқа натижалар  0 02:00Азизбек Эримбетов: "Кейинги баҳсда биз олдингидан-да яхшироқ ўйин кўрсата оламиз деб ўйлайман"  3 01:38Абдусамад Саидов: "Мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажара олганимиз учун ғалаба қозондик деб ўйлайман"  1 01:10Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"  1 00:58Роналду: "Саудиядан кўра Испанияда гол уриш осонроқ"  16 00:34U17 ЖЧ. Бельгиядан 7, Португалиядан 6 гол, Осиё термаларидан муваффақиятсизликлар  0 00:09Умар Абдулраҳмон фаолиятини якунлади  12 23:55Винисиус "Барса" билан ўйиндан сўнг Алонсодан узр сўраган  1 23:50Лео Месси: "Ҳудо менга иқтидор берган бўлса-да, мен жуда кўп нарсаларни қурбон қилдим"  10 23:23Ўзбекистон U17 Ирландияга қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ + ВИДЕО  0 22:59"Барселона" ҳимоячисининг бурни синди  0

"Пахтакор"дан кейин "Қўқон". Кумиковдан яна сенсация кўрамизми? Новости

"Пахтакор"дан кейин "Қўқон". Кумиковдан яна сенсация кўрамизми?

"Андижон" Суперлиганинг 19-турида "Пахтакор"ни мағлуб қилиши мавсумнинг энг кутилмаган натижаларидан бири бўлди.

Андижонда "кесакдан олов чиқди" 

Аутсайдерлар ҳудудида (12-ўрин) бораётган Кумиков шогирдлари энди ҳар бир очко учун тиш-тирноғи билан курашиши аниқ. Амалдаги чемпион устидан қозонилган ғалаба уларнинг кайфиятини кўтаргани аниқ. Бироқ, навбатдаги рақиб ҳам анойилардан эмас — Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" (9-ўрин). Нега бундай дейилаётганини материал охирида билиб оласиз. Ҳозир эса ўзаро учрашувлар тарихига назар соламиз.

28-учрашув

Эртага ўтказиладиган ўйин жамоалар ўртасида Ўзбекистон чемпионатлари доирасидаги 28-си бўлади. Бу борадаги кичик устунлик "Қўқон-1912" томонида. 27 ўйиннинг 9 тасида "Андижон"нинг қўли баланд келган бўлса, 11 ўйин қўқонликларнинг фойдасига ҳал бўлган (7 дуранг). Аммо тўплар нисбати ҳозирча андижонликлар устунлигини кўрсатиб турибди — 44:40 (+4).

Энг йирик ғалаба

Жамоаларнинг сўнгги йиллардаги ўйинларида 3 тадан ошиқ гол урилмаяпти. Аммо ХХ аср охирида барчаси бошқача эди. "Андижон" ва "Қўқон" ўртасидаги тўқнашувлар ҳар доим голлар шоусига айланган. "Шунқорлар"нинг энг катта ғалабаси 1999 йилги мавсумнинг 11-турида қайд этилган (5:1). "Андижон" эса 1 йил аввал "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 6 та гол уриб, энг яхши натижасини ўрнатган эди. Мазкур клублар ўртасидаги ўйинларда 2 бор 8 тадан гол урилган ва ҳар гал "бургутлар" зафар қучишган.

2000 йилги мавсумнинг 33-тури, "Андижон" 6:2 "Қўқон-1912"

2002 йилги мавсумнинг 28-тури, "Андижон" 5:3 "Қўқон-1912"

Охирги ўйин

Суперлига жорий мавсумининг 7-турида "Қўқон-1912" "Бобур Арена"да меҳмон бўлганди. Ўшанда Бахтиёр Ашурматов шогирдларининг ғалабаси қайд этилган (1:2). Мўминжон Мелиев ва Муҳаммаданас Ҳасановнинг голларига "Андижон" сафида Мартин Боаке жавоб қайтарганди.

"Андижон"дан ғалабасиз серия

Юқорида Қўқон жамоасининг "бургутлар"га ноқулай рақиб экани ҳақида гапирдик. Шу туфайли Виктор Кумиков шогирдларининг эҳтимолий ғалабаси аниқ сенсация сифатида қабул қилинади. Аниқроқ тушунишингиз учун айтамиз, "Андижон" 18 йилдан бери "шунқорлар"ни мағлубиятга учрата олмаяпти. Бу орада ўтказилган 9 ўйиннинг 6 тасида "Қўқон-1912" 3 очколик бўлган, 3 та дуранг.

АНДИЖОН - ҚЎҚОН-1912 - 1:0 (0:0)

05.08.2003. 16-тур. Андижон. "Наврўз" ўйингоҳи. 8000 томошабин. 

Бош ҳакам: Д. Роман - 6

Гол:

1:0 - Бахтиёр Ҳамидуллаев, 74

Голга айланмаган пенальти:

Жадигеров Асқар (АНДИЖОН), 63

АНДИЖОН: Белошапка Борис; Шарипов Шерзод; Захаров Андрей; Пулатов Маруф; Жадигеров Асқар (Қурбонбоев Рустам, 73); Азизов Афзал; Гафаров Сейран; Ҳамидуллаев Бахтиёр; Бақоев Улуғбек (Полатов Алишер, 81); Хазигалиев Ильнур; Асқаралиев Санжар (Котельников Вадим, 73)

ҚЎҚОН-1912: Захарецкий Сергей; Айзатулов Тимур; Намозов Бахтиёр; Жоналиев Ахдам; Низометдинов Мухсин; Рахимов Иброхим (Мансуров Маъмур, 85); Рахмонқулов Шухрат; Азимов Бахром; Абдувалиев Мухиддин (Ҳасанов Нўмон, 53); Юсупов  Шухрат; Иноғомов Раҳмат (Махмудов Хайрулло, 53)

Огоҳлантиришлар: Азимов Бахром, 14; Шарипов Шерзод, 31; Намозов Бахтиёр, 41; Жоналиев Ахдам, 63; Хасанов Нумон, 63; Бақоев Улуғбек, 77; Махмудов Хайрулло, 83; Ҳамидуллаев Бахтиёр, 85

Хуллас, 9 ўйиндан бери "Қўқон"ни ютолмаётган "Андижон" келаси йилни ҳам Суперлигада бошлашни истаса, эртага 3 очко олиши зарур. Нима деб ўйлайсиз, Кумиков Тошкент вақти билан 16:00 да бошланадиган "жангда" Ашурматовдан устун кела оладими?

Коканд-1912

Иван Йосович - 90'

Суперлига. Тур 20

25/09/2021, 16:00

1
:
1
Завершен

Андижан

Василий Совпель - 55'

45'
90'
45'  Асадбек Собиржанов
60'  Шохназар Норбеков (Хамидулло Абдухамидов)
60'  Мухаммаданас Хасанов (Сардор Азимов)
67'  Икбол Маликжанов (Якуба Бамба)
74'  Славко Лукич (Андрей Сидоров)
74'  Асадбек Собиржанов (Сухроб Бердыев)
90'  Иван Йосович
14'  Сардор Хурсандов
55'  Василий Совпель
55'  Усмонали Исмоналиев
58'  Пламен Димов
84'  Азамат Исроилов (Шерзод Гуломжонов)
84'  Фарход Сохибжонов (Владислав Васильев)
88'  Усмонали Исмоналиев
90'  Усмонали Исмоналиев (Иброхим Отаханов)

Норчаевнинг кумири ким? Унинг голлари отасини хурсанд қилмадими?

Автор :
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика