RU

Последние новости

08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  0 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  2 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  3 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  28 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  21 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  7 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  1

"Пахтакор" янги устози футболчилар билан танишди Новости

"Пахтакор" янги устози футболчилар билан танишди

"Пахтакор"нинг янги бош мураббийи португалиялик мутахассис Педру Моррейра Анталиядаги йиғинда жам бўлган футболчилар билан яқиндан танишди.

Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизмати маълум қилди.

"Биз бу ерга Сизлар билан катта ишни бажариш учун тўпландик. Имкон қадар "Пахтакордаги ўйинларингизни кўриб, сизлар билан танишишга ҳаракат қилдим. Қолган маълумотни машғулот ва ўртоқлик ўйинларида оламиз. Клуб раиси Жаҳонгир Абидовичнинг таклифига кўра, катта мураббийлар жамоаси билан Тошкентда иш бошлайдиган бўлдик. Менинг ва дўстларимнинг мақсади Сизлар билан юқори натижаларга эришиш. Сиз "Пахтакор"сиз, бу клубни ўрганар эканман, ўзбек футболининг устуни эканлигига амин бўлдим. Бундай катта жамоада ишлаш биз учун ҳам шараф", - дейди Морейра.


Хабарингиз бор, жамоамиз негизи сақлаб қолинди. Сергеев ва Башар билан ҳужум чизиғимизнинг сифати ошди. Бу футболчиларнинг барига ишонч билдиришни айнан янги мураббий айтиб ўтган.


"Агар биз барча вазифаларни ўз вақтида бажарадиган бўлсак, ишонинг, биздан кучлиси бўлмайди. Мен бу ерга келиб, Сиз ўрганиб қолган ҳамма нарсани ўзгартириб юбормайман. Қаердадир биз Сизларга, қаердадир, Сиз бизларга мослашасизлар. Футбол жамоавий ўйин, ишимиз ҳам шундай биргаликда бўлиши керак. Йил охирида мана шундай кайфиятда ғалабаларни таҳлил қилиш ҳақида ўйлашимиз керак", - дея бош мураббий туғилган кунини нишонлаётган Улуғбек Ҳошимовни табриклади.


Делегация раҳбари, клуб раиси ўринбосари Дилшод Каримов мураббийни таништирар экан, қуйидаги гапларни айтиб ўтди:


- Биз бир тану, бир жон бўлишимиз керак. Шундагина аҳил оила сифатида шаклланамиз. Бу жуда муҳим. Агар Сиз бир-бирингизни қўллаб-қувватлаб, бир оила бўлинг. Клубимиз раисининг Сизлардан талаб қиладиган ягона нарсаси мухлисларга ёқадиган чиройли ўйин кўрсатиш. Шу ерга "Пахтакор" билан етиб келдингизми, демак Сиз энг зўрларисиз. Буни майдонда исботлашингиз қолди.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика