RU

Последние новости

13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  1 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   1 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  5 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  22 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19

"Пахтакор" ва собиқ СССР афсоналари учрашувидан олдин матбуот анжумани ўтказилди Новости

"Пахтакор" ва собиқ СССР афсоналари учрашувидан олдин матбуот анжумани ўтказилди

"Пахтакор" стадиони анжуманлар залида "Пахтакор" ва собиқ СССР афсоналари жамоалари ўйинидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида  "Пахтакор" ФК маркетинг хизмати раҳбари Аваз Муталов, меҳмонлардан Василис Хадзипанагис, Владимир Гуцаев, Отар Габелия ва Александр Чивадзе иштирок этишди.




Алексадр Чиквадзе: 60 йиллар ўрталарида Тошкентда "Пахтакор"га қарши учрашув бўлиб ўтган. Тошкент жамоаси собиқ СССРнинг энг кучлиларидан бири бўлган. Ўша пайтда пойтахтингизда кўп қола олмаганмиз. 79 йилдаги авиафалокат ҳақида гапириш қийин. Фожеанинг 35 йиллигида ҳам Тошентга келгандик, бугун яна Ўзбекистондамиз.


Василис Хадзипанагис: Бу ерга авиаҳалокатда оламдан ўтган футболчиларни хотирлаш учун келдик. "Пахтакор-79" футболчилари билан сўнгги марта 79 йилда кўришганман. Апрель ойидаги ўйинда.

- 79 йилда фожеа содир бўлди, кейин янги "Пахтакор" тузилди. 27 август куни "Пахтакор"ва "Динамо" Тбилиси ўртасида баҳс ўтказилди. Ўзингизни қандай ҳис қилгансиз?

Александр Чивадзе: Катта фожеадан сўнг Тошкентда ўйин ўтказдик. Ўйиндан олдин мозорга бордик, стадион мухлислар билан тўлиб тошган эди. Биз ишқибозларни ҳис қила олдик. Биринчи бўлимда ҳисобда олдинда эдик (1:0), учрашув 2:1 ҳисобида "Пахтакор"нинг ғалабаси билан якунланди. Бундай оғир дамда мухлисларни яна хафа қила олмас эдик.


Отар Габелия: "Бу нафақат Ўзбекистон балки бутун СССР учун катта фожеа эди. Йигитларни жуда яхши танир эдик. Улар майдонда спортчи, ҳаётда эса ҳақиқий инсон эдилар. Айни дамда бизнинг тарбияланувчилар "Пахтакор"ни бошқаришмоқда. Йигитлар чемпион бўлишига тилакдошмиз.

- Грузин футболи ҳақида нималар дея оласиз?

Владимир Гуцаев: Шота Арвеладзе ва Каха Каладзе собиқ иттифоқ пайтида футбол сирларини ўрганишган. Ўша вақтларда Тбилисининг "Динамо"си кучли жамоа бўлган, шу сабабли ўша пайтлар грузиялик кучли футболчи ва мураббийлар кўп эди. 

Ўша даврларда барча шароит бўлган. Йиғинлар, машғулотлар керакли даражада ўтказилган. Бугунги кунда эса ҳаммаси пулга бориб тақалади. Маблағ бўлса шароит ҳам шунга яраша бўлади.

79 йилдаги фожиадан сўнг янги "Пазтакор"ни Олег Базилевич бошқарди. Ўша мураббийнинг ишидан сўнг жамоа 1та дуранг ва 4та ғалабага эришди.

Отар Габелия: Базилевич ўша даврнинг энг кучли мураббийлардан бири эди. Бу мутахассис қисқа вақт ичида кучли жамоа тузди. Ёшлар билан яхши ишлади ва тезда муваффақиятга эришди.

- Грузия футболи ҳақида гапирсангиз? Мамлакатингизда футбол ўсяптими?

Владимир Гуцаев: Грузия ҳам Ўзбекистонга ўхшаган ёш мамлакат. Бизда ҳозирча катта маблағ йўқ. Тез орада иқтидорли футболчилар ўзини кўрсатишни бошлашади. Грузия футболи аввалги даражасига қайтади деб умид қиламан.


Пачкория Тенгиз Бочиевич (грузияик журналист): "Сизга Грузиядан саломлар. Ҳозир 60 йиллар ҳақида гапирилди. Ўшанда минглаб грузияликлар "Динамо"га мухлислик қилиш учун машина, мотоцикл ва самолётларда Тошкентга келишган. Стадион мухлислар билан тўларди.

5 йид олдин ҳам Тошкентга келиб "Пахтакор-79" хотирасини ёдга олганмиз. Бугун ҳам Грузия номидан барчага ҳамдардлик билдирамиз".

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика