"Пахтакор" U-15 жамоаси Калугада турнир ғолибига айланди!
22 июн 2017 19:45
Новости
"Пахтакор" U-15 жамоаси Калугада турнир ғолибига айланди!
Дилшод Нуралиев бошчилик қилаётган 2002 йил жамоаси "Kaluga Junior Cup" турнирида бош соврин соҳиби бўлди.
Ярим финалда "Калуга"дан 4:1 ҳисобида устун келган тарбияланувчиларимиз финалда Минскнинг "Динамо" жамоасига қарши майдонга тушишди. Биринчи бўлимда Темур Мамасиддиқов томонидан киритилган ягона тўп "Пахтакор"нинг ушбу мусобақада кетма-кет иккинчи марта зафар қучишини таъминлади. Игорь Чикризов ташкилотчилар томонидан турнирнинг энг яхши ҳужумчисига аталган мукофотни қабул қилиб олди.
Комментарии