RU

Последние новости

22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  69 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  2 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   7 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1

"Пахтакор" таркибида мамлакатнинг энг яхши футболчилари ва тўпурарлари Новости

"Пахтакор" таркибида мамлакатнинг энг яхши футболчилари ва тўпурарлари

"Пахтакор" сафидаги ўйинлари билан мамлакатда энг яхши деб топилган футболчилар ва тўпурарлар тўғрисида маълумот тақдим этамиз.

СССР чемпионатида Биродар Абдураимов 1968 йил олий лигада (22 гол), 1972 йил эса биринчи лигада (34 гол) тўпурарликни қўлга киритган. 1982 йилги мавсумда Андрей Якубик 23 тўп киритган ҳолда олий лигада тўпурарга айланган.

Ўзбекистон чемпионати ўтказила бошлангандан бери "Пахтакор"дан энг кўп ўйинчилар юртимизда энг яхши футболчи деб топилган. Жами 8 бор йилнинг энг яхши футболчиси сифатида "Пахтакор" аъзоси эътироф этилган:
1992 йил - Валерий Кечинов
1993 йил - Миржалол Қосимов
1996 йил - Павел Бугало
1997 йил - Павел Бугало
1998 йил - Миржалол Қосимов
1999 йил - Андрей Акопянц
2002 йил - Александр Гейнрих
2009 йил - Одил Аҳмедов



1996 йил Павел Бугало ва 1999 йил Андрей Акопянц "Пахтакор" бирор совринга эга чиқмаса ҳам Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилгани уларнинг ўша мавсумни қанчалик ажойиб ўтказишганини исботлайди.

"Пахтакор"дан 6 мавсумда 7 нафар футболчи Ўзбекистон чемпионати тўпурарларига айланган. 1998 йил Миржалол Қосимов ва Игорь Шквирин 22тадан гол урган ҳолда биргаликда тўпурар бўлишган. Сўнгги беш йилдан учтасида "Пахтакор" аъзолари Суперлигада тўпурарга айлангани эътиборга молик ҳолат.
1992 йил - Валерий Кечинов (24 гол)
1998 йил - Миржалол Қосимов ва Игорь Шквирин (22 гол)
2005 йил - Анвар Солиев (29 гол)
2015 йил - Игорь Сергеев (24 гол)
2018 йил - Тиаго Безерра (17 гол)
2019 йил - Драган Черан (23 гол)

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика