RU

Последние новости

16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  5 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   3 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0

"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди Новости

"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди

2024 йилги футбол мавсумига тайёргарлик даврида қабул қилинган режалар асосида "Пахтакор" стадиони Суперлига учрашувларини қабул қилишдан тўхтади.

Стадион U-21 чемпионати ва ПРО лига учрашувларини ўтказиши мумкин.

Сир эмаски, Лига Суперлига стадионларига бўлган талабни босқичма-босқич ошириб боради. 2023-йилнинг апрель ойида "Пахтакор" стадиони трибуналаридаги ҳолат сабаб ишчи гуруҳ тузилган ва унинг хулосаси асосида стадион трибуналарининг таҳминан 70 фоизи хавфсизлик нуқтаи назари билан мухлислар учун ёпиб қўйилганди. Бунинг оқибатида "Пахтакор" Чемпионлар лигасининг сўнгги мавсумини "Бунёдкор" стадионида ўтказишга мажбур бўлди.

Ўтган вақт давомида стадионни капитал таъмирдан чиқариш масаласида ижобий ўзгариш бўлгани йўқ. Шундан келиб чиқиб, "Пахтакор" Элит Чемпионлар лигаси мусобақаси учун яна бир бор "Бунёдкор" стадионини ОФК платформасига жойлашга мажбур бўлди. Лига эса режа асосида "Пахтакор" аренасини Суперлига учрашувларини қабул қиладиган стадионлар рўйхатидан чиқарди.

"Пахтакор" мавсумнинг иккинчи ярмини Жар стадионида ўтказади. Клуб уч томонлама тузилган битимни Лигага тақдим этди.

Аввалроқ "Сурхон" Лига талаби билан "Пахтакор" стадионида ўйнай олмаслиги аниқ бўлгач, Самарқанддаги "Динамо" билан келишувга эришган, "Локомотив" эса пойтахтдаги бошқа стадион — "Бунёдкор"га кўчиб ўтиши маълум қилинганди.

Пролига вакиллари бўлган "Бухоро" ва "Олимпик Мобиуз" ЎФАга қарашли "Дўстлик" стадионида рақибларини қабул қилади. "Дўстлик" Тошкент клуби эса "Пахтакор" стадионидан фойдаланади.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика