RU

Последние новости

13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  0 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  6 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  10 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  14 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  22 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  10 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6

“Пахтакор” стадиони трибуналарининг маълум қисми таъмирталаб ҳолатда эканлиги сабаб ёпилди Новости

“Пахтакор” стадиони трибуналарининг маълум қисми таъмирталаб ҳолатда эканлиги сабаб ёпилди

ПФЛ берган баёнотга кўра "Пахтакор" стадионидаги маълум секторлар қисман ёки тўлиқ ёпилган.

“Пахтакор” стадиони трибуналари ўтган йили бўлиб ўтган U-23 Осиё кубогида таъмирга муҳтож эканлиги маълум бўлганди. Бунинг оқибатида Ўзбекистон U-23 термасининг Ироққа қарши ўйини вақтида кўнгилсиз ҳолат рўй берган бўлиб, кейинчалик ОФК термамизнинг Япония U-23 термасига қарши ўйинига футбол мухлисларини киритмади, қўшимчасига ЎФА катта миқдорда жаримага тортилди. 

Мазкур воқеадан кейин “Пахтакор” стадиони трибуналари тош ва бетон бўлакларидан тозаланди. Секторлар орқалиқларида кичик таъмирлаш ишлари олиб борилди. Аммо ҳолат ижобий томонга ўзгармаганлигини Cоcа-Cола Суперлига 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Навбаҳор” учрашуви кўрсатиб берди. Наманганлик футбол мухлислари жой олган секторлар майдонга қараб тош ҳамда бетон бўлаклари улоқтирилди. 

Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ишчи гуруҳ тузди. Мазкур Ишчи гуруҳдан Лига мутахассисларидан ташқари ЎФА инспекция аъзолари, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент шаҳар бўйича Миллий гвардия бошқармаси, Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари, шунингдек, “Пахтакор” футбол клуби ҳамда стадиони раҳбарияти жой олди. Ишчи гуруҳ “Пахтакор” стадионидаги барча — 44 та сектордаги ҳолатни ўрганиб чиқди. 

Айни вақтда “Пахтакор” стадиони трибуналари тўлиқ таъмирга муҳтож ҳисобланади. Мазкур трибуналарни шунчаки косметик таъмирдан чиқариш ҳолатни ижобий тарафга ўзгартирмайди. Ҳар қандай совуқ об-ҳаво, ёғингарчилик ёки мухлислар ўртасидаги тартибсизлик бетон қопламанинг осон уваланишига олиб келади. Бу эса стадионга қаттиқ жисмларнинг улоқтирилиши хавфини оширади. Бу эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, футболчилар, расмийлар, тўп узатиб турувчи болаларга жиддий тан жароҳати етказилиши эҳтимолини оширади. 

Шундан келиб чиқиб, Ишчи гуруҳ “Пахтакор” стадиони трибуналари тўлиқ таъмирлангунига қадар футбол учрашувлари вақтида фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек, учрашувларни бевосита стадиондан кузатишни мақсад қилган футбол мухлисларига шароит яратиш мақсадида 10, 11, 12, 13, 14, 15, 18, 19, 20, 21, 22, 23-секторларни қисман (майдон периметридан бошлаб 1 қатордан 23-қаторгача бўлган кўк ҳамда сариқ тусдаги ўриндиқлар) ёпишни, бунда 1-23 қаторларга томошабинлар ўтиб кетмаслигининг олдини олиш мақсадида мазкур қаторлар алоҳида чегараланишини таъминлаш, шунингдек, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 16, 17, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44-секторларни тўлиқ ёпишни мақсадга мувофиқ деб топди.  

31, 32, 33, 34, 35, 36-секторлар кичик таъмирлаш ишларини олиб бориш, ҳар бир расмий учрашув олдидан тўлиқ тозалаш ҳамда назоратни кучайтириш шарти билан мухлисларга хизмат қилишда давом этиши масаласи келишилди. Ўз навбатида “Пахтакор” футбол клуби ҳамда стадиони раҳбарияти хизмат кўрсатиши тўхтатилган секторлар ҳамда ўриндиқлар учун чипталар савдосини чеклаши, тақиқланган нуқталарда мухлислар ҳаракатини чеклаш учун сунъий тўсиқлар ўрнатиш мажбуриятини олди", -дейилади ПФЛ берган баёнотда. 

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика