"Пахтакор" стадиони бўйича расмий маълумот
27 ноя 2019 13:56
Новости
"Пахтакор" стадиони бўйича расмий маълумот
Айни пайтда стадионнинг янги кўриниши қандай бўлиши аниқланмоқда, тақдим қилинган лойиҳалар орасидан бирини танлаб олиш жараёни кетмоқда. Сайтимизда эълон қилинган тендердан сўнг 20га яқин компаниялар ўз таклифларини билдиришган. Стадион ФИФАнинг охирги талабларига жавоб берадиган ҳолатда бунёд этилиши сабабли охирги қарорга келишдан аввал барчасини пухта ўйлаб кўриш талаб этилади. Маъқул деб топилган лойиҳа танлангач, стадион пойтахтимиз марказида жойлашиши ва унинг кўркига айланиши мақсадида ҳукуматнинг тегишли идоралари билан биргаликда қурилиш ишлари қачон бошланиши борасида тўхтамга келинади. Айни ҳолатда эса стадионни бузиш ишлари қачон бошланиши аниқ эмас. Лойиҳа масаласи аниқ бўлиши билан бу ҳақида маълумот расмий сайтимизда тақдим этилади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии