RU

Последние новости

17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  3 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  6 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  4 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  8 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  24 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1

"Пахтакор" - "Сўғдиёна". Мағлуб бўлмаганлар тўқнашувида ғолиблик кимга насиб қилади? Новости

"Пахтакор" - "Сўғдиёна". Мағлуб бўлмаганлар тўқнашувида ғолиблик кимга насиб қилади?

Бугун Суперлиганинг 10-туридан бир қатор қизиқарли учрашувлар ўрин олган.

Турнинг марказий учрашуви эса шубҳасиз Тошкентда "Пахтакор" - "Сўғдиёна" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Нима учун бундай деяпмиз? Қуйида шу ҳақида гап боради. 


Ким қандай ҳолатда?

Жамоалар Суперлиганинг 10-турига мағлубиятга учрамаган ҳолда етиб келишди. Айни фақат шу икки клуб мағлубиятсиз чемпионатда дадил одимламоқда. 

9та турда 3та дуранг, 6та ғалаба. Дарҳақиқат жамоанинг ўйинида Улуғбек Бақоевнинг имзоси яққол кўриниб турибди. Умуман олганда Миржалол Қосимов сингари Бақоев ҳам натижа келтира оладиган мураббий сифатида шаклланмоқда, десак муболаға бўлмайди. Лекин олдинда жамоани янада кучли рақибларга қарши тўқнашувлар кутмоқда. Улардан бири бугун бўлиб ўтади. Демак жиззахликларнинг ҳақиқий кучи мана шу беллашувларда синалади.  Айни пайтда "Сўғдиёна" турнир жадвалида 21 очко билан иккинчи поғонада кетмоқда. Таркибда Ҳасанов ва Норхонов тандеми муваффақиятли ҳаракат қилмоқда. Шоҳруз Норхонов 7та гол билан нафақат жамоасининг, балки Суперлиганинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.  Бақоев шогирдларининг навбатдаги рақиблари АГМК, "Насаф", ва "Локомотив". Агарда жамоа бугун "Пахтакор"дан очко олишни уддасидан чиқса, бу уларга кейнги баҳсларда ишонч бериши табиий. 

Қуйида "Сўғдиёна"нинг 9-тургача бўлган учрашувлар натижаси  келтирилган. 

1-тур. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна". 0:1

2-тур. "Сўғдиёна" - "Турон" 1:0

3-тур. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" 1:1

4-тур. "Сўғдиёна" - "Сурхон" 2:1

5-тур. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" 2:2

6-тур. "Сўғдиёна" -  "Машъал" 2:2

7-тур. "Металлург" - "Сўғдиёна" 0:2

8-тур. "Сўғдиёна" - "Андижон" 4:1

9-тур. "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" 2:3



Мавсумни Суперкубок соврини билан бошлаган "Пахтакор"нинг чемпионатдаги ғалабали юриши 5 та тур давом этди.

1-тур. "Насаф" - "Пахтакор" 2:3

2-тур. "Пахтакор" - "Машъал" 3:0

3-тур.  АГМК - "Пахтакор" 0:3

4-тур.  "Пахтакор" - "Металлург" 2:1

5-тур. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:2

6-тур. "Пахтакор" - "Андижон" (қолдирилган)

7-тур. "Турон" - "Пахтакор" 1:1

8-тур. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" 3:0

9-тур. "Қизилқум" - "Пахтакор" 0:1

Жамоанинг ғалабали сериясига еттинчи турга келиб Суперлига дебютанти "Турон" барҳам берди, 1:1. Сўнгги икки турда "Қўқон-1912" йирик 3:0, сафарда "Қизилқум" 1:0 ҳисобида таслим этилди. Тўққизинчи турдан сўнг "Пахтакор" 7та ғалаба, 1та дуранг, 22 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Шунингдек, жамоанинг захирасида яна бир учрашув борлигини эслатиб ўтиш жоиз. Жамоада энг фаол футболчи Драган Черан бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 6та гол ва 1та ассит бор.



Уйда мағлубиятга учрамётган "Пахтакор"га қарши сафарда очко олаётган "Сўғдиёна"

Мезбон фактори мазкур тўқнашувда "Пахтакор" бироз устунлик тақдим қилиши мумкин. Шунингдек "шерлар" жорий йилда ўз майдонида ўтган 3та ўйинда юз фоизли натижа қайд этган, рақиблар дарвозасига 9та гол уриб, 1та ўтказиб юборган. "Сўғдиёна" эса рақиб майдонида кечган ўйинларда жами 11 очкони қўлга киритганини таъкидлаш жоиз . Мана шу ўйинларда  жиззахликлар 9та тўп киритган, дарвозасидан 5та тўп олиб чиққан. 

Ўзаро ўйинлар

Миллий чемпионатлар доирасида ўзаро 50 учрашув бўлиб ўтган. 41 беллашувда "шерлар" ғалабага эришган бўлса, 4та ўйинда дуранг қайд этилган ва 5 баҳсда рақибнинг ғалабаси қайд этилган. 125 гол урган "Пахтакор" ўз дарвозасидан 39 тўп ўтказиб юборган. "Пахтакор"нинг энг йирик ғалабалари 6:1 ва 5:0 ҳисобларида кузатилган. Тошкентдаги 25 баҳснинг 23тасида мезбонлар ғалабани нишонлаган. Шундан 12 ғалаба йирик натижа билан қўлга киритилган. Питер Хюистра шогирдлари ўз майдонида  90 гол уриб, 18 тўп ўтказиб юборган. Фақат бир мартадан жиззахликлар ютуғи ва дуранг қайд этилган. 1995 йилдан бери "Сўғдиёна" сафар ўйинларида очко олмаган. Дисквалификация сабаб Драган Черан бугунги баҳсни ўтказиб юборади. 


Учрашувга жалб қилинган футболчилар рўйхати


ПАХТАКОР – СЎҒДИЁНА 

"Пахтакор" марказий стадиони.  20:00

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Руслан Серазитдинов, Александр Сидоров, Элёр Турсунов

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

VAR ҳаками: Илгиз Танташев

VAR ассистент: Андрей Цапенко

VAR назоратчи: Валентин Коваленко

Оператор: Шерали Жоналиев

Комиссар: Шерзод Ражабов


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика