"Пахтакор" ўз сафига эронлик футболчини қўшиб олди
		
		31 июл 2023 21:55
        Новости	
	 
				 
				"Пахтакор" ўз сафига эронлик футболчини қўшиб олди
ПФЛнинг хабар беришича, "Пахтакор" Кими Мерк, Павел Павлюченко, Мэтью Стинворденлардан ташқари эронлик Муҳаммад Ризо Кушкини рўйхатдан ўтказган.
19 ёшли Муҳаммад Ризо эркин агент сифатида "шерлар" сафига қўшилди. Эронлик футболчи ҳамда Тошкент клуби ўртасида тузилган битим 2026 йилгача амал қилади.
2004 йилда туғилган вингер "Пайкон" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг сўнгги жамоаси "Шаҳрдари Ҳамедан" клуби бўлган.
Таъкидлаш лозимки, футболчига Нидерландиянинг "Фейеноорд" клуби жиддий қизиқиш билдирганди, ҳаттоки ушбу жамоа сафида назорат учрашувида ҳам майдонга тушганди, бироқ Кушки ҳамда унинг агентини "Пахтакор"га ўтишга кўндира олишди.
Кушки 2020, 2021 ва 2022 йилларда Эрон U-19 чемпионатларида уч марта тўпурар бўлишга эришган.
Transfermarkt портали ушбу футболчини 75 минг еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии