RU

Последние новости

20:16Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  0 19:45Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  2 18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 17:45ПСЖ Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда  25 17:22"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 16:55Эшитдик-да! Усмон Тошевнинг ўрнини ким эгаллаши маълум  11 16:38"Пахтакор" - ОКМК учрашувида пенальти бормиди? Нега ҳакам "Бунёдкор" футболчисини майдондан четлатмади? 25-тур ўйинларида ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 16:14ОКМК устози, "Андижон" посбони ва бошқалар — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  0 15:48"Андижон"дан уч, ОКМКдан икки футболчи — Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 15:41Викарио қанчага сафдан чиққани маълум — клуб қишда "бозорга чиқади"  3 15:07"Кристал Пэлас" "Ювентус" қизиқаётган Эзенинг нархини белгилади  1 14:42"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи  0 14:15"Ливерпуль" "Лион" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0

"Пахтакор" - ОКМК учрашувида пенальти бормиди? Нега ҳакам "Бунёдкор" футболчисини майдондан четлатмади? 25-тур ўйинларида ҳакамлик фаолияти таҳлили Новости

"Пахтакор" - ОКМК учрашувида пенальти бормиди? Нега ҳакам "Бунёдкор" футболчисини майдондан четлатмади? 25-тур ўйинларида ҳакамлик фаолияти таҳлили

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram канали муаллифи) Суперлига 25-тур ўйинларидаги баҳсли ҳолатларни таҳлил қилди.

"Пахтакор" - ОКМК

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ

Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш қарори тўғри. ОКМК ҳимоячиси дарвозага зарба берилаётганда иккала қўлини танасига бириктириб турганди. Тўп унинг гавда қисмига (ва, эҳтимол, қўлига) текканда, ҳимояланаётган футболчининг иккала қўли ҳам тана майдонини кенгайтирмасдан, баданга ёпишган ҳолатда эди.


"Пахтакор" - ОКМК

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ

Ҳакамлар нима учун вазиятни бу қадар узоқ вақт кўриб чиққанини айтиш қийин. Бир нарса аниқ: VAR ОКМК жамоасининг гол урган ўйинчиси офсайдда бўлиши мумкинлигини текшираётган эди. Эҳтимол, офсайд чизиқларини аниқлаш тизимида қандайдир техник носозликлар юз берган ва VARдаги ҳакам ёрдамчилари уларни чиза олмаган. Агар бирор сабабга кўра офсайд чизиқлари аниқланмаган бўлса, голни ҳисобга олиш керак эди, чунки ҳужум қилаётган ўйинчининг офсайдда турганлигига ҳеч қандай далил йўқ эди. Натижада гол ҳисобга олиниб, тўғри йўл тутилди.


"Пахтакор" - ОКМК

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ

Ҳакам ўйинни тўғри ҳолатда давом эттирди. ОКМК дарвозабони аввал чап қўли билан тўпга тегди, шундан сўнггина "Пахтакор" ўйинчиси билан тўқнашув содир бўлди. Бу "инерция бўйича" контакт бўлиб, қоидабузарлик ҳисобланмайди. VAR тизими бу эпизодга аралашиши керак эмас.


"Пахтакор" - ОКМК

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ

Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш қарори тўғри. Дастлаб ОКМК ўйинчиси тўпни оёғи билан тўсди. Шундан кейин, ерга йиқилаётганда, тўп унинг оёғидан "таянч" вазифасини бажараётган қўлига бориб тегди. Шунингдек, ҳакамнинг яхши позиция танлаганини ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман. VAR бу эпизодга халақит бермасдан тўғри қилди.


"Нефтчи" - "Насаф"

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ

Фикримча, бу сариқ ва қизил карточка ўртасидаги "чегаравий" қўполлик ишлатилган. Шунга қарамай, бу ерда "Насаф" ўйинчисига қўпол ўйин учун сариқ карточка кўрсатиш керак эди деган фикрга кўпроқ моилман. Бу ерда энг муҳим мезон - тўқнашув жойи. Зарба болдирга яқинроқ, "контакт" қисқа муддатда содир бўлган. Тахминимча, VAR ҳакамни дастлаб бу ерда ҳеч қандай қоида бузилишини қайд этмагани учун безовта қилган. Аммо вазият ноаниқ бўлгани ва ҳакам хатога йўл қўйгани ҳақида аниқ далиллар йўқлиги сабабли, VAR бу ишга аралашишга ҳақли эмас деб ўйлайман. Ҳакам қизил карточка кўрсатишга асоси бор эди, лекин барибир бу қоидабузарлик кўпроқ сариқ карточка кўрсатишга лойиқ.


"Нефтчи" - "Насаф"

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ

Ҳакам идеал нуқтада жойлашганди. "Насаф" ҳимоячисининг оёқ ташлаши хавфли бўлса-да, у аввало тўпни чап оёғи билан ўзига бўйсундириб олган. Шундан кейингина "контакт" юз берди. Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш қарори тўғри.


"Қизилқум" - "Навбаҳор"

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ

VAR моҳирона иш олиб борди. "Навбаҳор" ўйинчиси рақиб зарбасини тўсишга уринганда, тўп унинг қўлига тегиб кетди. Бу қоида бузилиши, аммо бу ҳолатдан олдин содир бўлган воқеа муҳим аҳамиятга эга. Бундан бир неча сония аввал "Қизилқум" футболчиси рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни қабул қилишга ҳаракат қилар экан, унинг ўзи қўли билан ўйнаган эди. Шу сабабли "Навбаҳор" фойдасига жарима зарбаси белгиланди.


"Қизилқум" - "Навбаҳор"

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ

Қоидаларнинг очиқ-ойдин бузилиши содир этилган. "Қизилқум" ўйинчиси тўпнинг учиш йўналишини тўғри чамалай олмади, қўлини танасига нисбатан тўғри бурчак остида ёнга чўзиб, ўз танасининг майдонини кенгайтирди. Бундай ҳолатларни бош ҳакам ўзи пайқаши керак эди, бироқ, охир-оқибат, VAR вазиятга аралашиб, ҳодисани ойдинлаштиришга ёрдам берди.


"Қизилқум" - "Навбаҳор"

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ

Эҳтимол, қанот ҳаками жарима тўпи узатилгандан сўнг айнан ким тўпга текканини аниқ билмаган. Дастлаб офсайд қайд этилган бўлса-да, VAR такрорида кўринишича, тўп "Қизилқум" ҳимоячисидан "Навбаҳор" ўйинчисига борган. Шу сабабли, офсайд ҳолати йўқ ва гол тўғри ҳисобга олинган. Таъкидлаш жоизки, жарима тўпи амалга оширилаётган пайтда гол урган ўйинчи ҳам офсайд ҳолатида бўлмаган.


"Олимпик" - "Бунёдкор"

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ

Ҳакам "Бунёдкор" ўйинчисини жиддий қоидабузарлик ишлатгани учун майдондан четлатмасдан хато қилди. Ҳа, бу ерда тўғридан-тўғри бутсанинг таг қисми билан тегиш ҳолати мавжуд эмас, лекин якка курашга киришиш жуда шиддатли амалга оширилган. Бундан ташқари, бу ҳолат оёқ ташлаш эмас, кўпроқ сакраб ташланишга ўхшаб кетади ("парвоз фазаси" мавжуд), шунингдек, икки оёқни ишлатиш ва ҳаддан ташқари куч қўллаш ҳам мавжуд. VAR воқеага тўғри аралашди, аммо ҳакам негадир ўз қарорини ўзгартирмади. Бу Ўзбекистон чемпионатидаги ҳакамликнинг умумий манзарасидан бироз фарқ қилади - олдинги турларда ҳакамлар камроқ жиддий қоидабузарлик учун ҳам ўйинчига қизил карточка кўрсатган ҳолатларни учратиш мумкин.


"Олимпик" - "Бунёдкор"

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ

"Олимпик" жамоаси ўйинчисига ҳақли равишда қизил карточка кўрсатилди. Оқнинг ост қисми билан рақиб футболчиси оёғининг тўпиғидан юқорироқ қисмини босиш ҳолати кузатилди. Бундан ташқари, рақиб оёғини босаётганда, у ўз тана оғирлигини ҳам шу оёққа ўтказган. VAR тизимининг аралашуви ўринли бўлди.


"Андижон" - "Динамо"

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ

Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш қарор тўғри. "Динамо" дарвозабони ўз вақтида тўп қаршисида пайдо бўлиб, ҳаракат йўналишини ўзгартиришга улгурди. У танаси билан "Андижон" ўйинчисига "корпус" берди, шу билан бирга тўп масофасини назоратига олди. Шундан кейингина "Андижон" ўйинчиси дарвозабоннинг орқасига урилиб кетди.


"Андижон" - "Динамо"

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ

ВАРнинг тўғри аралашуви ва "Динамо" ўйинчисини майдондан четлатиш қарорининг тўғри эканлигини таъкидламоқчиман. Тўп майдон чизиғидан чиқиб кетган бўлса-да, қўполлик ишлатган футболчи йиқилатуриб, рақиб танасига қасддан оёғи билан зарба берди.


"Андижон" - "Динамо"

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ

Фикримча, бу вазиятда қоидабузарлик содир этилмаган. "Андижон" жамоаси ўйинчиси тўпни эгаллаб турибди ва уни тепиб юбориш учун ҳаракатни бошламоқчи. Тўпга зарба бергандан сўнг, у оёғини майсага туширган, шу пайт рақиб ўйинчиси унинг оёғи остига "учиб кирган", натижада муқаррар тўқнашув юз берган. Бу вазиятда "Андижон" футболчисининг ҳеч қандай ёмон нияти йўқ - у шунчаки майсага тушаётган оёғини назорат қила олмаган. Ҳакам ўрнида бўлганимда, ўйинни давом эттирган бўлар эдим. Сариқ карточка нотўғри кўрсатилган.


"Андижон" - "Динамо"

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ

ВАР эпизодга тўғри аралашди, бироқ пенальти белгиланмасдан, нотўғри қарор қабул қилинди. "Динамо" футболчиси "Андижон" ўйинчисининг тўпиғини босиб олиб, унинг тўп учун курашишига имкон бермади. Шу билан бирга, тўп тахминан "Андижон" ўйинчиси турган ҳудуд томон йўналиш олаётганди, шунинг учун у ҳатто дарвозага зарба бериши мумкин эди. Бу вазиятда "Андижон" жамоаси фойдасига пенальти белгиланиши ва "Динамо" ўйинчисига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди.


"Металлург" - "Сурхон"

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ

Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш қарори тўғри. "Сурхон" футболчиси тўпни муваффақиятсиз қабул қилгандан сўнг мувозанатини йўқотиб, йиқилди. "Металлург" ҳимоячиси томонидан рақиб либосининг қисқа муддатли "тортилиши" бўлган, аммо бу "Сурхон" ўйинчисининг йиқилишига сабаб бўла олмас эди.


"Металлург" - "Сурхон"

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ

"Металлург"нинг голи тўғри ҳисобга олинди. Ҳеч бир такрорий лавҳада "Металлург" ўйинчиси тўпни қўли билан урганини тасдиқловчи далил йўқ. Тўп унинг кўкрак ёки қорин қисмига тегди.


"Сўғдиёна" - "Локомотив"

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ

"Сўғдиёна" ҳужумчиси жамоадошининг зарбасидан қочишга уринди, бироқ тўп унинг тирсагига тегиб кетди. Ушбу рикошетдан кейин тўп "Локомотив" дарвозасидан жой олди. "Сўғдиёна"нинг голи тўғри ҳолатда бекор қилинди.


Шу тариқа, Суперлиганинг 25-тур учрашувларида ҳакамлар тўртта хатога йўл қўйишди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика