RU

Последние новости

10:45Пролига. Бугун 4-турга старт берилади  0 10:12Винисиус «Реал»даги келажагига бир қарор келди  1 09:40«Ал Насср» африкалик футболчига 100 миллион таклиф қилишга тайёр  3 09:06«Реал»нинг икки футболчиси кеча жароҳат олди ва «Барселона»га қарши ўйнамаслиги мумкин  9 08:37Кевин Де Брюйнега АПЛнинг бешта клуби қизиқиш билдирмоқда  4 08:12Алиқулов Туркия чемпионатининг 32-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  2 07:41Педру Морейра: "Биз мусобақа ва рақибни ҳурмат қиламиз"  0 07:10 АПЛ. "Арсенал" навбатдаги учрашувида дуранг ўйнади. "Ливерпул"нинг чемпионлигига бир очко қолди  8 03:35Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Хетафе"ни мағлуб этди  16 03:26Нодир Абдураззоқов: "Бундай ғалабани ҳеч қаердан топиб бўлмайди"  3 03:23Авазбек Ўлмасалиев: "ОКМК учун камбэк янгилик эмас, бу "Реал" каби одатий ҳолга айланган"  11 02:40"Интер" йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва Италия кубогидан чиқиб кетди  12 01:20Қозоғистон УЕФА президентининг ташрифига тайёргарлик кўрмоқда  1 00:59Миржалол Қосимов: "Кечирасиз, кейинги ўйинимиз чемпионат доирасида бўлиб ўтади, кубок эмас"  6 00:05Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлимдаги ҳисоб ортиқча хотиржамлик берди"  11

“Пахтакор” – “Нефтчи” баҳсида кучлар тенг келди Новости

“Пахтакор” – “Нефтчи” баҳсида кучлар тенг келди

Фарғонанинг “Нефтчи” ҳамда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоалари 23 июль куни ўртоқлик баҳсида иштирок этишди.

Ўйин Қибрайда ўтказилди. Кескин ва қизиқарли курашларга бой ўтган учрашувда кучлар тенг келди.

Беллашувдаги асосий голлар иккинчи бўлимда киритилди. Дастлаб тошкентликлар таркибидан Акбар Исматуллаев ҳисобни очган бўлса, кейинроқ “Пахтакор” футболчиси Аднан Ораховац ўз дарвозасига гол киритиб қўйди. Ўйин сўнггига қадар бошқа гол киритилмади. Баъзи футболчиларимиз кичик жароҳат туфайли ва маълум сабабларга кўра, Тошкент клуби билан бўлиб ўтган назорат баҳсини ўтказиб юборишди. Жамоамиз “Пахтакор”га қарши ушбу таркибда ҳаракат қилди.

“Нефтчи”: Абдумавлон Абдужалилов, Шукур Пўлатов, Мухсин Убайдуллаев, Дилёр Ирматов, Фурқат Ҳасанбоев, Жавоҳир Расулов, Аббос Махсталиев, Бахтиёр Ёқубов, Мансур Саидов, Акмал Холматов, Отабек Исроилов

Захира: Ўткир Юсупов, Дамир Низанов, Анвар Бердиев, Ислом Тошпўлатов, Никита Павленко

Шу тариқа жамоамизнинг Тошкент вилоятидаги йиғинлари якунланди. Энди иккинчи даврага бўлган сўнгги тайёргарлик жараёни Фарғонада давом эттирилади. Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” иккинчи даврани “Бунёдкор”га қарши ўйин билан бошлайди. Ўйин 3 август куни Фарғона ўтказилинади.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика