RU

Последние новости

20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  0 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  4 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  7 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6

"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди? Новости

"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди?

"Пахтакор" клуби спорт директори Равшан Салимов "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида гапирди.

"Бунёдкор" стадиони майсаси бир неча кундан бери “тренд”да. Айримлар “майдонни дабдала қилишди” дейди, бошқалар эса “стадион халқники, концерт қилишга ҳақимиз бор” деб ҳимоя қилади.

Балким, стадион ростан ҳам халқникидир. Лекин халқники бўлган нарсани вайрон қилиш керак эмас — асраш керак. Чунки у халқники, кимнингдир шахсий мулки эмас.

"Стадион халқники, чет элларда ҳам стадионларда концертлар бўлади-ку" дейишади. Лекин ўша чет элларда майдонни қандай муҳофаза қилишларини билармикан?

Масалан, “Реал”нинг “Сантьяго Бернабеу” стадионида майдон махсус механизм орқали ер остига туширилади. Ер остида газонни парвариш қилиш учун барча шароит бор. Шунга қарамай, 2024 йилда у ердаги кўп концертлар маҳаллий аҳолининг шовқин-сурон ҳақидаги шикояти туфайли бекор қилинган. Йўлларни беркитиб, ҳосил бўладиган пробкалардан чарчашган бўлишса керакда. 

Майсаси йиғиладиган стадионлар Германия, Япония ва “Тоттенҳэм”да ҳам бор.

Майдони йиғилмайдиганлар эса бошқа усул ишлатади. Масалан, Лондондаги “Уэмбли”да газон устига қимматбаҳо TerraTrakPlus панеллари ётқизилади. Шу орқали, ҳатто 80 тонна оғирликдаги кранлар ҳам саҳна қуриш учун кириб ишлай олади, лекин газонга зарар етказмайди. Монтаж тугагач, устига ёруғлик ўтказувчи TerraFlor панеллари ётқизилади. Бу панеллар одамлар ва жиҳозлар ҳаракатини таъминлаб, газонни ҳимоя қилади.

Албатта, бу хизматлар арзон эмас. Бизда бундай технология ишлатилганми-йўқми — билмайман. Билганим шуки, унчалик оғир бўлмаган саҳна майдон дренаж тизимини ишдан чиқарган ва газон ҳам вайрон бўлган.

Ўзбек футболига юлдузлар етказиб берган “Бунёдкор” энди ўзига майдон қидиришга мажбур. “Бунёдкор” балки ўрганиб қолгандир, лекин терма жамоамиз-чи? Жаҳон чемпионатига илк бор чиққан, CAFA мусобақасини қабул қиладиган терма жамоамиз қаерда ўйнайди?", — деб ёзди Салимов телеграмдаги саҳифасида.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика