RU

Последние новости

00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  24 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 23:02ЕЧЛ старт олмоқда! "Реал Мадрид" - "Марсель". Таркиблар аниқ!  3 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0

"Пахтакор Жуниор" лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди Новости

"Пахтакор Жуниор" лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди

9 февраль, чоршанба куни "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида "Пахтакор Жуниор" лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу лойиҳа "Пахтакор" футбол клуби ва “Junior Soccers Schools” иштирокида амалга оширилаётган бўлиб, “Пахтакор Жуниор” болалар ва ўсмирлар футбол мактабларини очишдан кўзланган мақсад "Пахтакор"нинг юртимиздаги брендини ўстириш, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Пахтакор Жуниор” мактаблари тармоғини яратиш, клуб академиясига  истиқболли ва иқтидорли ёш футболчиларни аниқлаш ва етказиб  бериш, болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш ҳамда тарғиб қилишдан иборат. Лойиҳанинг асосий вазифалари – соғлом турмуш тарзини жорий этиш, футболни ривожлантириш ва ёш болаларни спортга кенг жалб этиш, мактаб ва мактабгача ёшдаги болаларда жисмоний маданиятга қизиқишни ўстириш, чекка ҳудудлардаги иқтидорли болаларнинг эътибордан четда қолмаслиги таъминлаш саналади. "Пахтакор Жуниор" орқали энг иқтидорли болалар "Пахтакор" футбол академиясига танлаб олинади.



Дилшод Каримов ("Пахтакор" футбол клуби раиси ўринбосари): - Янги мавсумда "Пахтакор" таркибини ёшартириш, академияга кўпроқ аҳамият бериш ҳақида клубимиз раиси томонидан вазифа қўйилган. Иқтидорларни кўпроқ излаб топиш мақсадида "Пахтакор Юниор" лойиҳаси ишга туширилмоқда. Бу орқали нафақат Тошкент шаҳри, балки бутун мамлакат бўйлаб ёшлар ва болаларни футболга жалб қилиб, улар орасидан энг яхшиларини академияга танлаб олишга интиламиз. Юртимизда спорт ва футболни оммалаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Шунга биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшиш ниятидамиз. Ҳозирча ушбу мактаблардан 4таси Тошкент шаҳрида иш бошлайди. Тез орада бошқа ҳудудларда ҳам бу лойиҳа ишга туширилади. Бунинг ёрдамида "Пахтакор" футбол клубининг брендини янада кўтариш ҳам режаларимиздан ўрин олган.

- Ушбу мактабларда барча ёшлар футбол билан шуғулланиш имкониятига эга бўлишади. Болаларни қамраб олиш чегераси каттароқ бўлади.




Шуҳрат Юсупов ("Пахтакор Юниор" лойиҳаси таъсисчиси):
- Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Учтепа, Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларида мактаблар иш бошлайди. Босқичма-босқич лойиҳани кенгайтириб борамиз. Дастлаб Тошкент шаҳрини қамраб олишни режалаштирганмиз. Кейин эса бошқа ҳудудларда ҳам буни ишга туширамиз. Дастлабки мактаблар март ойида ишга тушиши кутилмоқда. Дастлабки лойиҳа пойтахтимиздаги "Дўстлик" боғи ҳудудида очилиши кутилмоқда.

- Талабдан келиб чиққан ҳолда ишлаймиз. Маркетинг таҳлилини кўриб чиқамиз. Биринчи босқичда 6 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларни жалб этмоқчимиз. Мураббийлар масаласига келсак, "Пахтакор" футбол клуби билан биргаликда фаолият кўрсатамиз. Мураббийлар номини эълон қилиб борамиз.




Олим Шокиров ("Пахтакор" ФК академияси директори): - Машғулотни қандай ташкил этиш ва ўтказиш борасида зарур қўлланмани тақдим этамиз. Академия қандай фаолият олиб бораётган бўлса, "Пахтакор Юниор" лойиҳасида ҳам шундай услубда ишланади. Барча ишлар ҳамжиҳат ҳолда олиб борилади.

- Тарбияланувчиларимизга кўпроқ эътибор беришни истаймиз. Фаолиятимизни ўзгартириб, янада кўпроқ иқтидорли футболчиларни асосий жамоа учун тарбиялаб беришни истаймиз.




Дилшод Каримов: - Аввалги йили кўплаб футболчилар "Олимпик" жамоасига берилди. Шу сабабли ёшлар таркибини кучайтириш имконияти бўлмади. Аввал академияда жой билан боғлиқ муаммо бор эди. Яқинда ётоқхона қуриб битирдик, ошхона бўйича муаммони ҳал қилдик. Яна академия фаолиятини яхшилаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Шуҳрат Юсупов: - Мактабларда футболчилар қандай шуғулланаётгани, ундаги кўрсаткичларни ота-оналар бевосита платформа орқали кузатиб боришлари мумкин бўлади. Махсус дастур ёрдамида уларнинг турли жиҳатлар бўйича қандай ўзгараётганини билиб олиш имконияти ҳавола этилади. Ва умуман машғулотларни ҳам бемалол кузатиб туришлари мумкин. Барча ишлар шаффоф йўлга қўйилади. Энг иқтидорли болалар текинга қабул қилинади. Шунингдек, кам таъминланган оилаларга имтиёз тақдим этилади. Қолганлар учун эса хизмат пуллик бўлади. 


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика