RU

Последние новости

18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  24 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3

"Пахтакор" Денис Иванков билан шартнома имзолади Новости

"Пахтакор" Денис Иванков билан шартнома имзолади

Ўзбекистонда дарвозабонлар етиштириб бериш фабрикасига айланган тажрибали мутахассис Денис Иванков эндиликда "Пахтакор" тизимида фаолият юритади.

Бу ҳақда "Championat.asia" ижодкори Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

Аввалроқ жамоани рестартга тайёрлашда хизмат қилган Иванков музокараларнинг дастлабки босқичида клуб билан келишувга эришмаганди. Бироқ куни кеча "Пахтакор" Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи билан музокарани қайта тиклаб, Иванковнинг шартларига розилик билдирган клуб якунда тажрибали мутахассис билан бугун шартнома имзолади.

Келишув йил якунига қадар амал қилади ва декабрда шартнома узайтириш кўриб чиқилади.

Иванковнинг вазифаси клуб тизимидаги барча жамоалар, академиядан тортиб биринчи жамоа дарвозабонлар малакасини оширишдан иборат ва дарвозабонлар мураббийларининг ишини назорат қилади.



Эътиборлиси, "Пахтакор"нинг ҳозирги кундаги ҳар иккала асосий таркиб дарвозабонлари - Суюнов ва Қувватов айнан Денис Иванков шогирдлари саналади. Гарчи асосий жамоада уларни туркиялик мутахассис шуғуллантирса ҳам, эндиликда "Пахтакор"да устоз ва шогирдлар "Машъал" ёки "Насаф"да бўлгани каби биргаликда ишлашади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика