RU

Последние новости

21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  52 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  8 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  16 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  13

"Пахтакор" - "Андижон": ўйин ҳақида маълумотлар Новости

"Пахтакор" - "Андижон": ўйин ҳақида маълумотлар

7 март, душанба куни "Пахтакор" олий лиганинг 1-турида "Андижон"ни қабул қилади.

25-миллий чемпионатимизни жамоамиз Тошкентда "Андижон"га қарши учрашув билан бошлайди. Ўйинга доир турли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Тайёргарлик

Жамоамиз жорий мавсумда 3 расмий беллашувда майдонга тушди. Ар-Риёддан қайтиб келингач, жума кунидан машғулотлар одатий тартибда ўтказила бошланди. "Андижон" эса янги мураббий Бахтиёр Ашурматов қўл остида асосан Тошкентда йиғин ўтказди. Таркибда бир қатор ўзгаришлар кузатилди. Рақибнинг нималарга қодир эканини беллашув кўрсатиб беради.

Қарама-қаршилик

Ҳозиргача жамоалар олий лигада 44 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 33тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 8 баҳсда дуранг қайд этилиб, 3 бор андижонликлар зафар қучишган. 110 тўп киритган "шерлар" 31 бор рақибдан тўп ўтказиб юборишган. Тошкентдаги 22 ўйиннинг 19тасида ғолиб бўлган "Пахтакор" 3 бор рақиб билан дурангга имзо чеккан. Сафарда "Андижон" охирги марта 2010 йил очко олган. Ўшанда 0:0 ҳисоби қайд этилган. Ўтган мавсумда жамоамиз уйда 6:0, сафарда 1:0 ҳисобида зафар қучган.

Учрашув расмийлари

Ўйинни Мурод Муҳаммедов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Муҳаммедов шу пайтгача олий лигада жамоамиз иштирокидаги 6 ўйинда ишлаган. Уларнинг 5тасида "Пахтакор" зафар қучиб, бир бор имкониятни бой берган. 2014 йил у ушбу жамоалар иштирокидаги беллашувни бошқариб борган ва ўшанда "шерлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

"ПАХТАКОР" - "АНДИЖОН"

Ҳакамлар: Мурод Муҳамедов (Тошкент вилояти), Дониёр Сайлолов (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент),  Равшан Копадзе (Фарғона).

Назоратчи:  Дмитрий Роман (Тошкент).

ПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов (Тошкент).

Чипталар

Ўйинга чипталар "Пахтакор" стадиони кассаларида учрашув куни сотувга чиқарилади. Нархлар 5 ва 15 минг сўмдан белгиланган.

"Пахтакор" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги баҳс 7 март, душанба куни соат 17:30да "Пахтакор" стадионида бошланади. Ёшлар таркиблари якшанба куни соат 16:00да Қибрайда баҳсни бошлашади. Мавсумдаги биринчи уй ўйинига барча ишқибозларни таклиф этиб қоламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика