RU

Последние новости

18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  0 18:16Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан, "Олимпик-MobiUz" "Локомотив" билан ўйнамоқда  0 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  1 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  1 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  1 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  0 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   7 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  2 15:05Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?  0 14:36Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда  0 14:07"Барселона" Гави борасида бир қарорга келди  0 13:39Мюллер: "Бавария" ҳаво иссиқлигига қарамай, "Окленд Сити" билан ўйинда яйради"  0 13:12Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"  12 12:55Акмал Мозговой: "Ҳар бир жамоа бизга қарши борини бериб ўйнайди"  8

“Пахтакор-79” хотираси ёд этилди (фотогалерея) Новости

“Пахтакор-79” хотираси ёд этилди (фотогалерея)

Бундан 35 йил муқаддам самода мангуга қолиб кетган “Пахтакор-79” кўпчилигимизнинг қалбимизда қолган.
Ёш авлод вакиллари уларнинг ўйинини кўрмаган, лекин катта авлод вакиллари улар ҳақида жўшқинланиб сўзлаб, кўзларига ёш олишади.

Бугун эрта тонгдан “Пахтакор” стадиони ҳудудида жойлашган ёдгорлик атрофида ўзбек футболида фаолият олиб бораётган ёшу-қари жам бўлди. Клуб раҳбарияти ва футболчилари, авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзолари, ЎФФ вакиллари ва футболимиз фахрийлари иштирок этишди.

Тадбирда қатнашганлар орасида Сардор Раҳматуллаев, Асқар Толибжонов, Тўлаган Исоқов, Наримон Жалолов, Биродар Абдураимов, Евгений Валицкий, Миржалол Қосимовни кўриш мумкин эди. Шунингдек, “Бунёдкор” ва “Локомотив” футбол клуби вакиллари ҳам тадбирга ташриф буюришди.

Ушбу тадбирни таниқли журналист Мирзаҳаким Тўхтамирзаев олиб борди. Унда Тўлаган Исоқов, Евгений Валицкий, шунингдек фахрий мухлислар сўзга чиқишди. Шундан сўнг “Пахтакор” стадионидаги ёдкорликка гулчамбарлар қўйилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида йиғилганлар Тошкентдаги Боткин қабристонига йўл олишди. У ерда Наримон Жалолов, Идгай Тазетдиновнинг турмуш ўртоғи, клубнинг фахрий мухлислари сўзга чиқишди. Хотирлаш маросимида 1979 йил самода мангу қолиб кетган футболчиларга бағишланган шеърлар ҳам тингланди. Боткин қабристонига “Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоасининг футболчилари келиб “Пахтакор-79”ни хотирлашди, “Локомотив” клуби вакиллари ҳам ёдкорликка гулчамбарлар қўйишди. Ушбу тадбирни нафақат маҳаллий телеканал, балки хориж телеканалларидан бири ҳам ёритгани эътиборга молик.

Бугун кун давомида “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбир ва ўртоқлик учрашуви ўтказилади.


Толибжон Қосимов

Суратлар муаллифи: Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика