RU

Последние новости

02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  0 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  8 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  56 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  3 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19

Павел Бугало Суюновнинг ҳаракатлари ва ўтказилган голлар бўйича изоҳ берди Новости

Павел Бугало Суюновнинг ҳаракатлари ва ўтказилган голлар бўйича изоҳ берди

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 ҳамда Осиё Кубоги 2023 қўшма саралаш босқичи доирасида Саудия Арабистонига қарши ўйин ўтказди.

Учрашувда миллий жамоамиз 2:1 ҳисобида олдинда бораётиб якунда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди ва ўйин сўнггида қўйиб юборилган голлар мағлубиятга сабаб бўлди.

Узбекистан

Элдор Шомуродов - 16', Отабек Шукуров - 56'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа D . Тур 5

14/11/2019, 17:00

3
:
2
Завершен

Саудовская Аравия

Салман Аль-Фаридж - 23', Салман Аль-Фаридж - 85', Салим Аль-Давсари - 89'

Стадион: 31524 зрителей

45'
90'
16'  Элдор Шомуродов
56'  Отабек Шукуров
82'  Jaloliddin Masharipov (Одилжон Хамробеков)
90'  Достонбек Хамдамов (Игорь Сергеев)
23'  Салман Аль-Фаридж
62'  Хаттан Бабхир (Абдулазиз Аль-Биши)
72'  Yahya Al Shehri (Наваф Альабед)
73'  Салим Аль-Давсари
73'  Абдулазиз Аль-Биши
85'  Салман Аль-Фаридж
85'  Фирас Аль-Бурайкан (Абдулла Аль-Хамдан)
89'  Салим Аль-Давсари

Ўйиндан кейин баъзи журналистлар ва мухлислар мағлубиятга сабабчи бўлган учинчи гол юзасидан терма жамоамиз дарвозабони Элдор Суюновнинг ҳаракатларини танқид остига олишди.

Шу муносабат билан мазкур ҳолат ва умуман дарвозабонимиз Элдор Суюновнинг мазкур беллашувдаги ҳаракатлари юзасидан эксперт фикри билан қизиқдик.

Ўзбек футболи тарихида дарвозабонлар орасидан йил футболчисига айланган афсонавий Павел Бугало Элдорбек Суюновнинг ҳаракатларини мутахассис сифатида баҳолади.

- "Элдорбек Суюнов кеча ёмон ўйин ўтказмади. Биринчи гол пенальти орқали урилди. Иккинчиси рикошет. Бу дарвозабонлар учун жуда ноқулай ҳамда қийин ҳолат. Учинчи голга келадиган бўлсак, Суюнов ўша вазият учун дарвозабонлар учун керакли позицияни эгаллаб, вазиятни тўғри баҳолаганди. Биласизми, бу ерда ижро маҳорати мукаммал бўлди. Футболчи ҳимоячилар таъқибидан қочди ва юқори узоқ бурчак тараф тўпни тепди. Ижро эса кутилганидан ҳам аъло чиқди. суюнов ўша вазиятда яқин бурчакни ёпмасдан, ўртароқ ёки узоқ бурчакни ёпиб турганда, биринчидан хато қилган бўларди ва яқин бурчакка йўналтириладиган зарбани тўсолмасди. Чунки имкони бўлмасди. Қайтараман, учинчи гол дарвозабонни хатоси эмас, балки ижро маҳорати туфайли урилди. Ҳимоячилар нега унга зарба беришга йўл қўйиб беришгани ҳақида савол ўртага чиққани маъқулроқ. Қолган кўплаб вазиятларда эса Суюнов дарвозабон сифатида тўғри ўйнади ва хавфни бартараф этди", - дейди Павел Бугало.


Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси рақиб дарвозаси томон жами 4 маротаба, Саудия Арабистони эса дарвозамиз томон 7 бор аниқ зарба йўллади. Элдорбек Суюнов эса терма жамоамиз футболчилари орасидан энг катта балл (6,2) олган бешинчи футболчига айланди. Гол урган Шомуродов ва Шукуров ҳамда қанот вингерлари Ҳамдамов билан Машарипов ўйинда 4 маротаба сейв амалга оширган Суюновдан нисбатан кўпроқ баллга лойиқ кўрилди.

Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика