Паулу Бенту Жанубий Корея термаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқди
06 дек 2022 12:27
Новости
Паулу Бенту Жанубий Корея термаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқди
Жанубий Корея терма жамоаси устози Паулу Бенто Қатардаги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Бразилия терма жамоасига 1:4 ҳисобида имкониятни бой бергач, ушбу лавозимдан кетишини маълум қилди.
"Биз келажак ҳақида ўйлашимиз керак ва бу Корея терма жамоаси футболчилари билан боғлиқ эмас. Буни ҳозиргина футболчиларга ва Жанубий Корея федерацияси президентига маълум қилдим. Бу қарор сентябрь ойидаёқ қабул қилинган. Мен футболчиларга қилган ишлари учун раҳмат айтишим керак. Улар бор кучларини беришди ва мен уларнинг мураббийи бўлганимдан хурсандман ва фахрланаман", – деди Бенту.
Паулу Бенту Жанубий Корея терма жамоасини 2018 йилдан буён бошқариб келаётган эди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии