Паоло Ди Канио: «Доннарумма каби посбонлар 50 йилда бир марта туғилади»
04 сен 2016 09:02
Новости
Паоло Ди Канио: «Доннарумма каби посбонлар 50 йилда бир марта туғилади»
Машҳур италиялик ҳужумчи Паоло ди Канио Жанлуижи Доннарумманинг Италия терма жамоадаги дебюти ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Доннарумма ақлли ва совуққон йигит. Ажойиб қобилиятга эга. Синиша Михайлович уни дарҳол катталар футболига қўшгани тўғри иш бўлган.
Жанлуижи – агар ўз устида ишлашда давом этса Буффоннинг ҳақиқий вориси бўлади.
Доннарумма каби дарвозабонлар 50 йилда бир марта туғилади. «Милан» дарвозаси муносиб қўлларда», – дейди Ди Канио.
Комментарии