Палмери: "Роналдунинг фикрича, УЕФА ва "Реал" унга қарши кампания ташкил қилишган"
10 окт 2018 12:56
Новости
Палмери: "Роналдунинг фикрича, УЕФА ва "Реал" унга қарши кампания ташкил қилишган"
Италиялик журналист Танкреди Палмери "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду атрофидаги можароли ҳикоянинг янги маълумотларини эълон қилди.
Роналдунинг фикрича, "Реал" ва унинг президенти Флорентино Перес Криштиануга қарши кампания ташкил қилишган.
33 ёшли футболчининг тахминига кўра, "Йил футболчиси" соврини ғолибини аниқлашда "Қироллик клуби" УЕФА қарорига таъсир кўрсатган.
Криштиану жавоб тариқасида Миллатлар лигасига бойкот эълон қилган ва ушбу мусобақа ўйинларида иштирок этмоқчи эмас.
Олдинроқ, Роналду Португалия терма жамоасининг 2018 йилдаги ўйинларида иштирок этмаслиги эълон қилинган эди.
Комментарии